Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

18.08.2020


Украинадан зотли моллар келтирилди

Қарши туманидаги “Бахт” фермер хўжалиги ҳақида бутун республикада билишади. Президент ҳам вилоятга ташрифи чоғида ушбу фермер хўжалигида бўлиб, фаолият билан танишган, қўшимча тармоқларни ишга тушириш ҳисобига янги иш ўринларини янада кўпайтириш бўйича тавсиялар берган эди.

Мазкур фермер хўжалиги чорвачилик, паррандачилик, туячилик, йилқичилик, қуёнчиликка ихтисослашган.  4 гектарда интенсив боғ, 1 гектар майдонда иссиқхона ташкил этилган.

Ушбу хўжалик четдан зотли моллар олиб келиш ҳисобига чорва наслини яхшилаш ишларини биринчилардан бўлиб бошлагани ҳам эътиборга молик. Сут ва гўштни қайта ишлаш цехларида бир кунда 1 тонна гўшт ва яна шунча сутни қайта ишлаш имкони мавжуд. Шунинг ҳисобидан аҳолига колбаса, сут, кефир, пишлоқ ва сметана сингари маҳсулотлар етказиб берилмоқда. Энг муҳими, 50 га яқин киши доимий иш билан банд.

Эътиборлиси, яқинда ушбу фермер хўжалигига Украинадан яна 85 бош зотли мол келтирилди.

- Асосан бир ярим-икки ёш атрофидаги молларни олиб келдик ва тегишли муддатга карантинга қўйдик, - дейди фермер хўжалиги раҳбари Иброҳим Холиёров. – Булар гўшт йўналишида анча самарали, шу ёшида 600 килограммгача вазн қилиши мумкин экан. Эндиликда яна 115 бош шундай зотдаги қорамол келтириш ҳаракатидамиз.

 Маълум бўлишича, айни пайтда бу ерда қорамол сони 650 дан ошган, 2021 йил давомида эса улар сонини мингтага етказиш мақсад қилинган. Демак, бу – янги иш ўринлари яратилиб, қўшимча тармоқлар янада кўпаяди дегани.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo