Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

09.02.2021


ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРНИ КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ – ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Қарши шаҳридаги 2-сонли ихтисослашган мактаб интернати ва 47-мактабнинг журналистлик касбига қизиқиши баланд бўлган ўқувчилари “Касблар ойлиги” доирасида “Qashqadaryo” ва “Новости Кашкадарьи” газеталари таҳририяти ҳамда “Вилоят босмахонаси” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишишди.

Ўқувчи-ёшларни касбга йўналтириш мақсадида ушбу мактаблар психологлари – Нилуфар Жуманова ва Гулшан Бўриева ташаббуси билан уюштирилган тадбирда иштирокчиларга  ишлаб чиқариш жараёнлари, журналистиканинг ўзига хос жиҳатлари, босма нашрлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Report typo