Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 август, сешанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

12.06.2020


ҒУЗОРДА 566 ГЕКТАР ЕР ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИЛМОҚДА

Қишлоқ хўжалиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги “Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ғузорда томчилатиб суғориш технологиялари татбиқ этилмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, айни вақтда тумандаги 26 та фермер хўжалиги давлат томонидан берилган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда, 566 гектар ер майдонига томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишга киришди.

Хусусан, “Норча бобо Норпўлат ўғли” фермер хўжалигининг 25 гектар ва “Санзор Эъзоз” фермер хўжалигининг 33 гектар ер майдонларида банк кредит маблағлари ҳисобидан томчилатиб суғориш технологиялари ташкил этилди.

Маълумот учун, Президент қарорига биноан ҳар бир гектар учун 20 миллион сўм миқдорида кредит ажратилиб, 8 миллион сўм субсидия берилиши белгиланган.

Report typo