Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
12 август, чоршанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

12.05.2020


ҒУЗОРДА ТАЯНЧ КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Таълим

Туман ҳокими Бекзод Суюнов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Камолиддин Низомов, вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Камол Янгибоев Ғузор қишлоқ хўжалиги коллежида бўлишаркан, мазкур муассаса негизида таянч касб-ҳунар мактаби ташкил қилиш қарорига келинди.

“Мақсадимиз – камбағалчиликни қисқартириш, ёш авлодни мустақил фикрлаш, қобилиятини намоён қилиш ва амалий тажриба кўникмаларини оширишдан иборат”, дейди Камолиддин Низомов.

Ушбу мактабга 10-11-синфни тугатган ўқувчилар қабул қилиниб, 2 йил давомида 10 та йўналиш бўйича тажрибали мутахассислар томонидан таълим бериб борилади. Хусусан, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик, тикувчилик, компьютер хизматлари, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва ёнилғи шохобчалари оператори каби йўналишдаги мутахассислар тайёрланади.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo