Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ШУҲРАТОВ.

27.02.2017


ВАКИЛЛАРИМИЗ МАМЛАКАТ ЧЕМПИОНАТИ СОВРИНДОРИ

Қувонарлиси, муросасиз кечган баҳсларда вилоятимиз вакиллари 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритишди. Хусусан, Муслима Султанова 50 метрга баттерфлай ва 400 метрга комплекс усулда сузиш бўйича ўтказилган мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, ўз ёш тоифасида мамлакат чемпиони деган номга сазовор бўлди. Шунингдек, унга 200 метрга комплекс ва эркин усулда  сузишда 2-ўринлар насиб этди.

Яна бир вакилимиз Ҳумоюн Тилабоев эса ўғил болалар ўртасида баттерфлай усулида сузиш бўйича ўтказилган баҳсларда омадли қатнашди. У 50 метр масофада 2-ўрин ва 100 метр масофада 3-ўринни эгаллади. Бошқа бир умидли спортчимиз Суҳроб Шаропов баттерфлай усулида сузишда 100 метр масофани 1 дақиқаю 16 сонияда босиб ўтди. Ушбу натижа унга шоҳсупанинг 3-поғонасидан жой эгаллаши учун кифоя қилди.

Жамғарилган медаллар сони бўйича вилоятимиз вакиллари умумжамоа ҳисобида 6-ўринни банд этишди.

М.ШУҲРАТОВ.

Report typo