Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • ВАРГАНЗАДА БИРИНЧИ ХАЛҚАРО "АНОР" АГРОТУРИСТИК ФЕСТИВАЛИ БОШЛАНДИ

Шоҳиста БОЗОРОВА

27.09.2019


ВАРГАНЗАДА БИРИНЧИ ХАЛҚАРО "АНОР" АГРОТУРИСТИК ФЕСТИВАЛИ БОШЛАНДИ

Мазкур фестивалга юртимизнинг турли минтақалари ва бир қатор хорижий мамлакатлардан меҳмонлар ташриф буюрди.

Тадбир доирасида анор боғларида ҳосил териш, агротуризм истиқболларига бағишланган илмий-амалий семинар, "Анор" коллекциялари, миллий либослар намойиши, вилоят фольклор жамоалари конкурси, кўпкари ва кураш мусобақалари бўлиб ўтади. Иштирокчилар Шаҳрисабз шаҳрида ташкил этилган "Invest in Kashkadarya" форумида ҳам қатнашдилар. Айтиш жоиз бутун дунёга машҳур Варганза анори ширинлиги, экологик тозалиги, сервитаминлиги билан юксак баҳоланади. Шу боис бу ерда етиштирилаётган анорнинг бир қисми хорижий давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.

- Қишлоғимиз аҳолиси асосан анор етиштириш билан шуғулланади, - дейди Варганза маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зиёдулла Мирзаев. - Айни пайтда 1000 гектар ерга анор экилган бўлса, шундан 350 гектари фермер ва деҳқон хўжалиги эгаларига тегишли, қолгани аҳоли томорқаларида. 2018 йилда хорижга 2000 тонна анор экспорт қилинди. Анорларимизнинг асосий харидорлари Россия ва Жанубий Корея давлатлари ҳисобланади.  Жорий йилда хорижга қишлоғимизнинг ўзидан 5000 тонна анор экспорт қилишни мақсад қилганмиз. Ўйлайманки, ушбу фестиваль хорижий харидорлар сонини янада оширади.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo