Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.ҚИЛИЧЕВА

02.01.2017


ЯНГИ ИСТЕЪДОДЛАР КАШФ ЭТИЛДИ

 

Унда жорий йилнинг июнь ойида ўтказилган танловнинг туман (шаҳар) саралаш босқичида 430 нафардан ортиқ ёшлар орасидан сараланган 60 нафар ижрочи ўзаро куч синашди.

Маълумки, “Ниҳол” мукофоти ёшларни эзгуликка чорловчи ва уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган истеъдодли йигит-қизларга берилади.

- Ёшлигимдан най чалишни машқ қиламан, - дейди ғузорлик иштирокчи Шоҳрух Пардаев. – Машҳур созандаларимиз яратган куйларни, мумтоз асарларни жон-дилимдан севаман. Бугунги танловда Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоиловнинг “Ҳайрона” асарини доира жўрлигида ижро этдим. 

Ёш истеъдод эгаларининг эстрада, мусиқа ижрочилиги, мумтоз қўшиқ, опера хонандалиги ва рақс бўйича чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан саҳна маданияти, жонли ижро маҳорати, профессионал тайёргарлик, танланган репертуар савияси тамойиллари асосида баҳоланди.

Унга кўра, мусиқа ижрочилиги йўналишида ғузорлик Шоҳруҳ Пардаев, мумтоз қўшиқ йўналиши бўйича Тиловмурод Сайдуллаев биринчи ўринга муносиб деб топилди. Танловнинг опера ижрочилиги йўналишида икки номзод – Қарши шаҳридан Йигитали Маҳманазаров ҳамда Косон тумани вакили Лола Амирова биринчи ўринни эгаллашди. Эстрада ижрочилиги йўналишида энг юқори ўрин шаҳрисабзлик Музроб Жалиловга насиб этган бўлса, рақс йўналиши бўйича Қарши шаҳрилик Ҳуснора Каримова ғолиб деб топилди.

Улар, шунингдек, танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритишди.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Суратда: танловнинг рақс йўналиши бўйича 1-ўрин соҳибаси Ҳуснора Каримова.

Жамшид НОРҚОБИЛОВ олган сурат.

 

Report typo