Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

22.11.2019


ЯНГИ КОРХОНАДА 12 ТА ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛДИ

Кичик бизнес

Тадбиркорлар томонидан янги-янги лойиҳаларга қўл урилиши аввало ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги иш ўринларини яратишда муҳим аҳамият касб этади.

Косон туманидаги "Марварид сифат мебель" масъулияти чекланган жамияти томонидан мебель ишлаб чиқариш  фаолиятининг йўлга қўйилиши натижасида ҳам ҳудудда яшовчи 12 нафар кишининг доимий иш билан бандлиги таъминланди, субъект бозорларда янги маҳсулотини таклиф эта бошлади.

- Бугун халқимизнинг турмуш маданияти тобора юксалиб, уларнинг мебель жиҳозларига бўлган эҳтиёжлари ҳам ортиб бораяпти, - дейди корхона иш юритувчиси Сарвар Шомуродов. - Шу боис ишлаб чиқаришни айни шу йўналишда бошлашга қарор қилдик. 50 минг АҚШ доллари эвазига хориждан фаолиятимиз учун зарур бўлган замонавий ускуналарни харид қилганмиз. У ўндан ортиқ тур ва ўлчамдаги мебелларни ясаш имконини беради.

Айни пайтда корхонада ишлаб чиқарилган мебель жиҳозлари нафақат ички бозорга, шунингдек, ҳудуддаги аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан тушаётган кўплаб  буюртмалар асосида ҳам етказиб берилаяпти.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 

Report typo