Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • ЮҚУМСИЗ КАСАЛЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ САМАРАЛИ УСУЛЛАРИ

Х.ҚИЛИЧЕВА

17.02.2017


ЮҚУМСИЗ КАСАЛЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ САМАРАЛИ УСУЛЛАРИ

ЖССТга аъзо давлатларда юқумсиз касалликлар туфайли юз берадиган бевақт ўлим ҳодисасини 2025 йилгача 25 фоизгача камайтиришга эришишни таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда  тегишли мутахассислар ҳамда юқумсиз касалликлар профилактикаси бўйича халқаро экспертлар иштирок этишди.

Семинарда юқумсиз касалликлар профилактикаси юзасидан тажриба алмашилди, мутахассисларнинг биринчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг самарали усуллари, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, биринчи тиббий-санитария хизмати кўрсатувчи ходимларнинг малакасини ошириш борасидаги фикр-мулоҳазалари тингланди.

Шунингдек, тадбир меҳмонлари вилоятимизда ЖССТнинг “PEN дастури” тақдимотини ўтказиб, лойиҳа бўйича батафсил тушунча ва маълумотлар бериб ўтишди.

Семинар доирасида Қарши шаҳридаги 6-оилавий поликлиникада давра суҳбати ташкил қилинди.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Тиббиёт

ЮҚУМСИЗ КАСАЛЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ САМАРАЛИ УСУЛЛАРИ

Қарши шаҳрида  Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ)нинг Ўзбекистондаги вакиллиги ташаббуси билан “Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги биринчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш муассасаларида юқумсиз касалликлар профилактикасининг самарали усулларини жорий этиш (PEN дастури)” мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Report typo