Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
16 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

24.06.2020


ЮК КЎТАРУВЧИ КОНСТРУКЦИЯ ҚУЛАДИ, БИР ИШЧИ ВАФОТ ЭТДИ

Қарши шаҳри, Ислом Каримов кўчасидаги “Насаф Травел” меҳмонхонаси биносининг чап томонидан қўшимча қурилаётган 5 қаватли бинонинг юк кўтарувчи темир-бетон конструкциялари қулаб тушди.

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар тарқатди.

Воқеа кеча, яъни жорий йилнинг 23 июнь куни соат 21:30да содир бўлган.

Бунинг оқибатида, 1 нафар ишчи-ходим воқеа жойида вафот этган.

Мазкур вазият юзасидан, ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Мудофаа, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий Гвардия ва Прокуратура органларининг ҳудудий бошқармалари, шунингдек, Фавқулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимининг куч ва воситалари етиб боришган.

Айни вақтда, ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Report typo