Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

01.02.2017


ЮКСАК ЭЪТИБОР ВА FАМХЎРЛИК ИФОДАСИ

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий-профилактика тадбирларини янада такомиллаштириш, фертиль ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар, болалар, ёлғиз кексалар, ногиронлар, сурункали касаллиги бор, ўзгалар парваришига муҳтож беморлар ҳолидан хабар олиш ва тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш мақсадида ўтказилаётган мазкур ойлик давомида тажрибали шифокор ва ҳамширалар ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги маҳалла, мактабгача таълим муассасаларида, хонадонларда бўлишиб, кенг қамровли тиббий кўрикларни ўтказишаяпти.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, аҳолини патронаж ёрдами билан қамраб олишга 5 минг нафардан зиёд тиббиёт ходими жалб қилинди. Ҳозирга қадар ўтказилган тиббий кўрик натижаларига кўра, 2 минг 288 нафар текширилувчига шифохоналарда даволаниб, саломатлигини тиклаш учун йўлланма берилган бўлса, 11 минг 992 нафар кишига эса амбулатор шароитда даволаниш тавсия этилди.

11 августга қадар давом этадиган ушбу йирик тиббий-ижтимоий тадбир мамлакатимизда инсон манфаати олий қадрият экани, ҳар бир инсон доимий эътибор ва меҳр оғушида эканини яна бир бор яққол намоён этмоқда.

С.СУЮНОВА

Суратда: Қарши шаҳридаги 4-оилавий поликлиниканинг патронаж тиббиёт ҳамшираси Дилрабо Ҳамроева.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Report typo