Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
18 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

12.06.2020


ЮЛДУЗ – ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

Мамлакатимизда пандемия шароитида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва  иқтидорини рўёбга чиқариш мақсадида ўтказилаётган онлайн кўрик-танловларда ўғил-қизлар ўз билим ва салоҳиятини намоён этиш имконига эга бўлаётир.

Яқинда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси UNIСEF халқаро болалар ташкилоти билан ҳамкорликда умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун “Нима деб ўйлайсиз..?“ рукни остида иншолар танловини эълон қилган эди. Унда ўқувчиларнинг ижодий қобилияти ва амалий кўникмаларини намойиш этиш ҳамда фикрларини мустақил ва эркин баён қилишга асосий эътибор қаратилди.

Аҳамиятлиси, ушбу онлайн танловда Яккабоғ туманидаги 48-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Юлдуз Жалилова фахрли ўринни эгаллаб, 3-даражали диплом ва қимматбаҳо совғага сазовор бўлди.

Туман ҳокимлигидан маълум қилишларича, ғолиб қизга совғаларни инпекция вилоят бошқармаси, халқ таълими тизими мутасаддилари тантанали равишда топширишган.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo