Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
16 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

20.12.2019


ЮРТИМИЗ РАВНАҚИ, ФАРОВОН ҲАЁТ УЧУН ОВОЗ БЕРАМИЗ!

22 декабрь - сайлов куни

22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига сайловлар бўлиб ўтади.

Сайлов кодексига мувофиқ, овоз бериш куни сайлов участкасида соат 8:00 да Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграйди. Участка сайлов комиссиясининг раиси комиссия аъзолари, кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозирлигида овоз бериш бошланганини эълон қилади, участкадаги рўйхат бўйича сайловчиларнинг сони, олинган сайлов бюллетенлари сони ҳамда муддатидан олдин овоз берганлар ҳақида маълум қилади.

Бу йилги сайловларда 5 та сиёсий партия ҳаётий муаммолар ва уларнинг ечимини яхши биладиган, ислоҳотлар самараси учун хизмат қиладиган, катта билим ва малакага эга номзодларини илгари сурмоқда. Албатта, "Янги Ўзбекистон - янги сайловлар" шиори остида ўтаётган ушбу жараён мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги ғоят муҳим воқеадир.

Фуқаролар давлат ва жамият ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга экан, ҳар бир юртдошимиз ўзининг конституциявий ва фуқаролик бурчини, Ватанимиз тақдири ва келажаги олдидаги масъулиятини англаб, юртимиз равнақи,  халқимиз тинчлиги ва фаровон ҳаёти, фарзандларимизнинг бахти ва камоли учун овоз беришлари мақсадга мувофиқдир.

Н.ХЎЖАЕВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo