Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
18 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Собир НАРЗИЕВ

05.11.2019


ЗАМОНАВИЙ МЕҲМОНХОНАЛАР СОНИ ЯНА 88 ТАГА КЎПАЯДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги "Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, 2021 йилга бориб, вилоятдаги меҳмонхоналар бир вақтнинг ўзида 50 мингдан ортиқ меҳмонни қабул қилиш имконига эга бўлади. Бунинг учун вилоятда яқин уч йил ичида 88 та янги, замонавий меҳмонхона барпо қилинади.

 Тасдиқланган дастур бўйича шундай. Ҳолбуки, вилоятимиз тадбиркорлари томонидан соҳа ривожи йўлида ҳаётга татбиқ этилаётган янги лойиҳалар бу рақамлар салмоғи янада ортишига ишонч уйғотади.

Мисол учун, яқинда Қарши шаҳрида 50 ўринга мўлжалланган навбатдаги замонавий меҳмонхона мижозларга хизмат кўрсата бошлади.

- Лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш учун 1,5 миллиард сўм маблағ сарфланди, - дейди меҳмонхона иш бошқарувчиси Жаҳонгир Пўлатов. - Ҳозиргача 500 нафардан зиёд меҳмонни қабул қилиб улгурдик. Уларнинг аксарияти хорижий  сайёҳлар эканини алоҳида қайд этиш лозим. Бугунги кунда меҳмонхонада 10 нафар ишчи-хизматчи мижозларга жаҳон андазалари асосида хизмат кўрсатмоқда.

Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, айни пайтга қадар вилоятда 38 та меҳмонхона мавжуд бўлиб, улар бор-йўғи 731 кишилик сиғимга мўлжалланганди. Президент қарори билан тасдиқланган дастурга мувофиқ вилоятда жорий йил сўнгигача 12 та, 2020 йилда 30 та, 2021 йилда эса 46 та янги меҳмонхона қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилади.

Собир НАРЗИЕВ

Муаллиф олган суратлар.

Report typo