Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ШУҲРАТОВ

21.05.2019


ЎЗБЕК ЖАНГ САНЪАТИГА ҚИЗИҚИШ ОРТМОҚДА

Мураббий Баҳодир Боқиевнинг билдиришича, бу яккакураш турини яхши ўзлаштириб, фаолиятида юқори натижаларга эришаётган спортчилар ҳам кўп. Мисол учун, жорий йил бошида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида клуб жамоаси муваффақиятли қатнашди. Турли ёш ва вазн тоифаларида Нуржаҳон Азаматов, Асилбек Фахриддинов, Асадбек Амиров 3-ўринларни эгаллаб қайтишди.

Бугунги кунда иқтидорли спортчилар мамлакатимиз ва халқаро миқёсда ташкил этилажак бир қанча мусобақаларга тайёргарлик кўришмоқда.

Қайд этиш жоиз, ёшларни спорт ва жисмоний тарбияга фаол жалб этиш Президент илгари сурган муҳим 5 ташаббусдан биридир. Шунингдек, ушбу ташаббус доирасида ҳар бир ҳудудда енгил конструкцияли спорт иншоотлари қурилиши кўзда тутилган. Албатта, бу ҳам келгусида ёш ўғил-қизларнинг ўзи ёқтирган спорт тури билан бемалол шуғулланиши, жисмонан баркамол бўлиб вояга етишларига кенг шароит ҳозирлайди.

М.ШУҲРАТОВ

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

 

Report typo