Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

02.02.2017


ЖАМИЯТ ВА ҲАЁТ ТАСАВВУРЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги "2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори эса бу борадаги ишлар самарадорлигини янги босқичга олиб чиқишга қаратилгани билан муҳимдир.

- Қарорга мувофиқ, мамлакатимизда мактабгача таълим сифатини тубдан яхшилаш, илғор хорижий тажрибаларни эътиборга олган ҳолда жойларда янги муассасаларни барпо этиш, мавжудларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш белгиланган, - дейди вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассиси Нормат Авазов. - Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда ҳам кенг кўламли ишларни бажариш кўзда тутилган. Хусусан, қатор мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базаси янада мустаҳкамланади. Тасдиқланган тегишли дастурга кўра, 5 йил давомида вилоятимизда намунавий лойиҳа асосида қишлоқ массивларида 8 та янги мактабгача таълим муассасаси қурилади. Шунингдек, 72 та ана шундай муассаса реконструкция қилинади, 77 таси эса капитал таъмирланади. Бунда уларнинг ёнида қўшимча бино барпо этиш, шунинг ҳисобига болаларни қабул қилиш қамровини ошириш, муассасаларни замонавий талабларга жавоб берадиган жиҳозлар, ўқув-методик қўлланмалар ва мультимедиа воситалари билан тўлиқ таъминлаш назарда тутилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, инсон умри давомида оладиган барча маълумотларнинг 70 фоизини айнан 3-6 ёшлик даврида эгаллайди. Унинг жамият ва ҳаёт ҳақидаги илк тасаввурлари ҳам айнан шу пайтда шаклланар экан. Демакки, мактабгача таълим жараёни боланинг иқтидори ва қобилиятини юзага чиқариш учун энг маҳсулдор палладир. Президентимиз қарорига асосан мактабгача таълим муассасаларида ташкил этилаётган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш бўйича қисқа муддатли гуруҳлар фаолияти бу борада муҳим аҳамиятга эга.

- Бугунги кунда вилоятимизда 326 та давлатга ва 4 та ташкилотларга қарашли мактабгача таълим муассасаси фаолият юритмоқда, - дейди вилоят халқ таълими бошқармаси методисти Нигора Хуррамова. - Ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, вилоятимиздаги 140 та мактабгача таълим муассасасида мактабга тайёрлаш бўйича қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этилди, улар 12 турдаги ўқув жиҳозлари билан таъминланди. Ҳозирда бу гуруҳларда болажонлар хорижий тилларни ўрганиш, ўқиш ва ёзиш бўйича илк кўникмаларга эга бўлишмоқда.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Суратда: Қарши шаҳридаги 25-мактабгача таълим муассасаси фаолиятидан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo