Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.03.2022


ЖЧ-2022 расмий тўпи намойиш этилди

Халқаро футбол иттифоқи жорий йилда Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг расмий тўпини намойиш қилди. Копток сурати ФИФАнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирилган. 

Шунингдек, ташкилот тўпнинг номланишини ҳам маълум қилган: Al Rihla – араб тилидан “саёҳат” деб таржима қилинади. Турнир коптогининг расмий тақдимоти кейинроқ Испания терма жамоаси собиқ дарвозабони Икер Касильес ва 2002 йилда Бразилия термаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган футболчи – Кака иштирокида ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 21 ноябрда старт олади. Финал баҳси 18 декабрга мўлжалланган.

Report typo