Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

29.05.2020


ЖИНОЯТЛАР СОНИ КАМАЙГАН, БИРОҚ...

Қашқадарёда шу йилнинг тўрт ойи мобайнида 201 та оғир ва ўта оғир жиноят қайд этилган бўлиб, ижтимоий хавфи юқори бундай жиноятлар энг кўп содир этилган ҳудудлар учлигига Қарши шаҳри (50), Чироқчи (25) ва Косон (22) туманлари кирган.

Ушбу долзарб рақамлар бугун Қарши шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг мажлиси ҳамда халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши сессиясида ошкор қилинди.

-2019 йил давомида Қашқадарё вилояти ҳудудида содир этилган жиноятлар умумий сони 114 тага ёки 3,9 фоизга камайган (2918 тадан 2804 тагача), - деди ўз чиқишида Сенатнинг мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Фарход Боқиев.

 Депутатлар ва сенаторлар вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Сатволдиевнинг ахборотини тинглаб, унга кўплаб саволлар беришди ва масалага оид фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Шунингдек, тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан шу йил 23 апрелда қабул қилинган ва бугунги кунда Сенат томонидан вилоят Кенгашларига муҳокама қилиш учун юборилган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун атрофлича муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида унинг ваколатига кирадиган яна бир қатор масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз

 

 

Report typo