Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

29.10.2019


ЗИЁ УЛАШАЁТГАН "ЗАКОВАТ"

 

Китоб - маънавий хазина

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари ёзганидек, "Китоб -  беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи".

Шу боис ҳам, халқимиз қадимдан китобни ардоқлаб, уни қалбларни ёритгувчи чироққа,  китобхонликни эса кишининг маънавий оламини бойитувчи энг муҳим машғулотга менгзашган.

Аҳамиятли томони, бугун мамлакатимизда аҳолининг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш бўйича олиб борилаётган тарғибот ишлари самарасида ёшларда ҳам, катталарда ҳам китобга бўлган қизиқиш янада кучайган. Бу чекка-чекка ҳудудларда ҳам кутубхона, китоблар савдоси билан боғлиқ  хизматларга бўлган талабни ҳам ошираётгани табиий.

Чироқчилик тадбиркор Тўлқин Шайманов ҳам ана шу омилни ҳисобга олган ҳолда, туман марказида "Заковат" деб номланган китоблар дўконини ташкил этган эди. Айни пайтда бу тармоқ тадбиркор фаолиятининг муҳим йўналишларидан бирига, аҳоли учун эса зиё улашувчи масканга айланган.

- Бугунги кунда дўконимизда қарийб йигирма мингга яқин ўқув-услубий адабиётлар, ўзбек ва жаҳон адибларининг энг сара асарлари жамланган тўпламлар, эртак ва илмий-оммабоп китоблар мавжуд, - дейди тадбиркор. - Энг асосий эътиборимизни дўкон жавонларини доимий равишда бойитиб боришга қаратганмиз. Чунки айрим кишилар битта китоб учун узоқ қишлоқлардан, катта масофада йўл босиб шу ерга келади. Ана шундай вақтда излаган китоби топилса, уларнинг юзидаги севинч, мамнунликни ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Аксинча, айтган китоби топилмаса, маҳзун тортиб бошқа дўконга йўл олади.  Шу боис, ҳар доим иложи борича кўпроқ турдаги ва номдаги китобларни келтиришга ҳаракат қиламиз.

Китоблар сонини мунтазам ошириб боришни мақсад қилган тадбиркор ушбу фаолият ортидан ҳозирча 3 нафар ёшни доимий иш билан таъминлаган.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 

Report typo