Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Жасур ШАРИПОВ

20.12.2019


ЗИЁФАТ НИҚОБИДАГИ ЖИНОЯТ

Қилмиш-қидирмиш

Чироқчи туманининг Зарбдор маҳалласида яшовчи Маҳмаражаб Маҳмараҳимов (исм-фамилияси ўзгартирилган) турмуш ўртоғининг туғилган куни муносабати билан уйига меҳмон чақирган.

Қарабсизки, ўша куни бу хонадонга қўшни туманлар, Қарши шаҳри, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларининг турли ҳудудлари ҳамда Тожикистон республикасидан кўплаб меҳмонлар келишади.

Уй эгасининг бу зиёфатни ташкил этишидан мақсад дўсту яқинларини чақириб, уларнинг кўнглини олиш бўлганида, бу ишини эътироф этиш мумкин эди. Бироқ унинг меҳмоннавозлиги ортида бошқа сир яширин экан.

Ўша куни Маҳмаражаб Маҳмараҳимовнинг уйига каттагина қиморбозлар гуруҳи йиғилган эди. Уларнинг айнан туғилган кун баҳонасида келиши ҳам бошқаларда шубҳа уйғотмаслик учун атайлаб олдиндан тузилган режа экан. Аммо соат тунги бирларда, қимор ўйини қизиган пайтда хонадонга ички ишлар ходимларининг келиб қолиши "ҳаловат"ни бузди.

Маҳмаражаб Маҳмараҳимовга нисбатан қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда унга суд томонидан қонуний жазо тайинланди.

Жасур ШАРИПОВ,

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти терговчиси, подполковник

Report typo