Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

СОЖИДА

24.02.2018


ЗИРА – ЙЎТАЛГА ҚАРШИ АЖОЙИБ ВОСИТА

Ибн Сино фикрича, зирада қиздирувчи куч бўлиб, елларни ҳайдайди ва тарқатади. Нафас олиш қийинлашганда сув билан аралаштириб ичилса ёрдам беради. 

Шунингдек, ошқозон гастрити, сариқ касаллигида, иштаҳасизликда, сурункали уйқусизликда, қувватни оширишда, организмни турли хил шлаклардан тозалашда зиранинг фойдаси катта. Туйилган зира зайтун ёғи билан аралаштириб белга боғланса, талоқда пайдо бўлган шишни қайтаради.

Замонавий тиббиётда зирани мунтазам истеъмол қилиш орқали қорин дам бўлишини, ошқозон-ичак йўлларидаги енгил хасталикларни, юрак касалликлари ва эмизикли болаларда овқат ҳазм қилиш жараёни  бузилишининг олдини олиш мумкин.

Ҳар куни зирадан тайёрланган чой ичиб юрган ёш оналарда кўкрак сути камайиб кетиши кузатилмайди.

Зира - йўталга қарши энг яхши восита ҳамдир. Бунда идишга 1 ош қошиқда янчилган зира солинади ва устидан 1 стакан қайнаб турган сувни қуйиб, усти ёпилади. Сўнг тиндирилади. Докадан ўтказилган дамлама бир суткада 6 мартагача 2-3 ош қошиғидан ичилади. Ёш болаларга асал ёки шакар қўшиб, сутка давомида 1 чой қошиқдан 3-4 маҳал ичирилади.

Таркибида эфир мойи бўлгани учун уни истеъмол қилишда эҳтиёткор бўлиш лозим.

 Манбалар асосида СОЖИДА тайёрлади.

Report typo