Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 апрел, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Б.ЖАЛИЛОВ

25.12.2019


ЎЗЛАШТИРИБ ОЛИНГАН ЕРЛАР ЭГАСИГА ҚАЙТАРИЛДИ

 Назорат ва натижа

Маълумки, бугун дунёда ерларнинг яроқсиз ҳолатга келиши, биологик хилмахилликнинг камайиб бориши нафақат иқтисодиёт тармоқлари ривожи, балки инсониятнинг фаровон келажагига ҳам жиддий хавф солмоқда.

        Бундай мураккаб вазиятда юртимизда ер ресурсларини асраш, ундан самарали фойдаланиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётгани диққатга сазовордир. Бироқ айрим кишиларнинг ерлардан хўжасизларча фойдаланиши, ерни талон-тарож қилиши, белгиланмаган жойларда ноқонуний қурилишларни амалга ошириши жуда ачинарлидир.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси органлари ходимлари томонидан Муборак туманида ўтказилган мониторинг тадбирлари давомида ердан фойдаланиш тартибларини бузиш билан боғлиқ 25 та қонунбузилиш аниқланди.

Жумладан, 10 та ҳолатда 21,5 гектар ердан мақсадсиз фойдаланилгани, 15 та ҳолатда 3 гектар ер майдонининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани маълум бўлди.

Мисол учун, "Муборак қоракўлчилик" масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги яйлов ер майдонининг бир қисмида айрим фуқаролар ўзбошимчалик билан уй-жой қуриб олишган экан.

Мониторинг тадбирлари натижасига кўра, ердан мақсадсиз фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатлар жойида бартараф этилган бўлса, белгиланмаган ердан ўзбошимчалик билан уй-жой қуриб олган фуқароларга мавжуд қонунчилик доирасида тегишли тушунтиришлар берилди.

Б.ЖАЛИЛОВ,

Ўзагроинспекциянинг Муборак туман бўлими инспектори

 

 

Report typo