19 октябрь пайшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

МАҲАЛЛИЙ ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ЭКСПОРТДА ИШТИРОК ЭТИШ ИМКОНИЯТИ КЕНГАЯДИ

Иқтисодиёт
Tipografiya

Семинар

МАҲАЛЛИЙ ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ЭКСПОРТДА ИШТИРОК ЭТИШ ИМКОНИЯТИ КЕНГАЯДИ

Вилоят божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 майдаги "Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт қилиниши ва рақобатдошлигини таъминлашни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ҳамда жорий йил 21 июндаги "Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил этилди. Унда вилоят ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари, фермерлар, "Ўзагроэкспорт" АЖ ҳудудий органи, сертификатлаштириш идоралари, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлимлари вакиллари, темир йўл ходимлари, божхона брокерлик фирмалари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар иштирок этди.

Тадбирда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳамда бу борада божхона органларида жорий этилган имконият ва қулайликлар тўғрисида маълумотлар берилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 25 майдаги фармони билан 1 июндан эътиборан юртимиз тадбиркорлари ўзи ишлаб чиқарган товарларни (янги мева-сабзавот, полиз ва узум маҳсулотлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги фармони 2-иловасида кўрсатилган хомашё товарлари бундан мустасно) олдиндан ҳақ олмасдан, аккредитив очмасдан, банк кафолати ва экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта полисини расмийлаштирмасдан экспортга чиқариши йўлга қўйилди. Бунда шартноманинг умумий қиймати 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслиги, товар ҳақиқатда олиб чиқиб кетилган кундан сўнг 90 кунлик муддат ичида валюта келиб тушиши таъминланиши шарт. Ушбу фармон 1-банди "а" кичик банди асосида экспортёр корхонанинг аввал экспортга чиқарилган товарлари бўйича дебитор қарздорлиги мавжуд эмаслигига алоҳида эътибор қаратиши лозим.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 июндаги қарори ҳам тадбиркорликни ривожлантиришда навбатдаги қадам бўлди. Мазкур ҳужжат билан жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб, тадбиркорлик субъектларига янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари ҳақини олдиндан 100 фоиз тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида экспорт қилиш ҳуқуқи берилгани эътиборга моликдир. Бундан ташқари, қарор билан ортиқча ва эскирган рухсат бериш тартиботларини бекор қилиш орқали ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ҳам мақсад қилинган.

- Мазкур ҳужжатларнинг қабул қилиниши маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг рақобатдошлигини ва молиявий барқарорлигини оширишга имконият яратади, - дейди вилоят божхона бошқармаси вал-юта назорати гуруҳи бош инспектори Отабек Махмадалиев. - Соҳа вакилларига берилаётган кенг имкониятлар натижасида воҳанинг экспорт салоҳиятини оширишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳам улуши юқори. Маълумотларга кўра, жорий йилда вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этмоқда. Улар томонидан дунёнинг кўплаб мамлакатларига қарийб 11 миллион АҚШ долларилик мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум етказиб берилди.

Семинарда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди. Келгусида божхона қонунлари бўйича юзага келадиган масалалар ҳамда божхона расмийлаштируви бўйича мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Б.ЎКТАМ