14 декабрь пайшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ТАДБИРКОРГА МАДАДКОР

Иқтисодиёт
Tipografiya

Очиқ мулоқот

ТАДБИРКОРГА МАДАДКОР

Косон туманидаги “Косон ривож текстиль” оилавий корхонаси асосан тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Воҳамиздаги пахта тозалаш заводларидан бири ушбу корхонанинг ҳамкори ҳисобланади. Гап шундаки, завод ва мазкур тадбиркорлик субъекти ўртасида маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома мавжуд. Оилавий корхона раҳбари Лобар Қурбонова шартнома доирасида ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарган.

Бироқ завод маъмурияти ўз зиммасидаги масъулиятни адо этишда сусткашликка йўл қўйган. Яъни етказиб берилган маҳсулот учун 40 миллион сўм миқдоридаги маблағни тадбиркорга ўз вақтида тўлаб бермасдан, буни ҳеч бир асоссиз пайсалга солиб келмоқда. Ишбилармон мурожаат қилиб сўров билдирганидан сўнг Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ушбу муаммони ҳал этишда унга амалий ёрдам кўрсатадиган бўлди.

Айтиш жоизки, Президентимизнинг 2017 йил 19 июндаги “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланган. Жумладан, ушбу соҳада тадбиркорлик субъектларини, айниқса, ўз фаолиятини йўлга қўйиш даврида уларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини яратиш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли муҳофазасининг кафолатларини кучайтириш, жадал ривожланишига ҳар томонлама кўмак бериш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг устуворлик роли ва дахлсизлигини таъминлаш кўзда тутилган.

Вилоят ҳокимлиги, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий  бошқармаси ҳамкорлигида очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбир мазкур фармон ҳамда юртимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, иқтисодиётни либераллаштириш борасида қабул қилинган бошқа бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини аҳолига кенгроқ тушунтиришга бағишланди.

Унда вилоят адлия ва божхона бошқармалари, вилоят иқтисодий суди, вилоят фермерлар кенгаши масъуллари, воҳамизда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Таъкидландики, мамлакатимизда амалга оширилган изчил ислоҳотлар самарасида хусусий муклдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаётган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди, давлат хизматлари кўрсатишнинг тўғридан-тўғри, мулоқотсиз замонавий интерактив шакллари жорий этилмоқда. Давлат билан ишбилармонлар ўртасида тизимли мулоқот йўлга қўйилди. Бу жараёнда тадбиркорликни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилмоқда. Мазкур эътибор ва ғамхўрлик янги иш ўринлари яратиш, оилаларнинг барқарор даромад манбаини шакллантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришда муҳим омил бўлаяпти.

Шунингдек, тадбирда тадбиркорлик субъектлари экспорт фаолиятига кенгроқ жалб қилинаётгани, бунда уларга бир қатор имтиёзлар тақдим этилаётгани, ўз навбатида бу ушбу йўналишда маҳсулдорлик ошишига хизмат қилаётгани айтиб ўтилди. Маълум бўлишича, ўтган даврда вилоятимиз ишбилармонлари томонидан 12 турдаги янги маҳсулот экспортга йўналтирилган. Қарши ва Шаҳрисабз туманларида ташкил этилаётган замонавий логистика марказлари эса ҳудуднинг экспорт салоҳиятидан янада унумлироқ фойдаланиш имконини беради. Ҳар бири 5 тадан туманни қамраб оладиган бу марказларда аҳоли ва фермерлардан сархил қишлоқ хўжалиги ноз-неъматлари, жумладан, мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари, узум қабул қилинади, сақланади, сараланади ва қайта ишланади. Ушбу маҳсулотлар йил давомида хориж мамлакатларига пешма-пеш етказиб берилади.  Экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш, мавжуд ресурсларни самарали сафарбар этиш борасида таъсирчан чоралар кўрилаётгани натижасида йил якунида вилоятимизда биргина мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари, узум ва дуккакли экинлар экспорти ҳажмини қарийб 86 миллион АҚШ долларига етказиш режалаштирилган.

Очиқ мулоқот давомида қатнашчилар ҳудудда ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш борасида қилиниши кутилаётган истиқболдаги режалар, тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги амалдаги норматив ҳужжатлардан монеликсиз фойдаланиш имкониятлари, иқтисодий суд тизимида жорий этилаётган янгилик ва қулайликлар, технологик ускуна, эҳтиёт қисмлар, хомашё ҳамда материалларни четдан импорт қилиш тартиб-таомилларидан бохабар этилди.

- Тадбиркорларга яратиб берилаётган шароитларни кўриб, биз ҳам бизнес бошлашга аҳд қилдик, - дейди Қарши шаҳридаги “Qashqadaryo mega travel servis” корхонаси иш юритувчиси Фозил Саломов. – Ўтган йили октябрь ойида тадбиркорлик субъектимизни давлат рўйхатидан ўтказиб, фаолият кўрсатишга киришдик. Ҳозирги кунда савдо билан шуғулланаяпмиз. Яқин орада туристик хизмат кўрсатишни йўлга қўймоқчимиз. Вилоятимизга сайёҳлар ташрифини ташкил этамиз. Қолаверса, яна бир бизнес-режамизни амалга ошириш ниятидамиз. Боғ барпо қилиб, писта ва олма парвариш қилмоқчимиз. Биламизки, писта бугун анча қимматбаҳо маҳсулот ҳисобланади. Уни етиштириш яхши даромад келтиради. Сифатли кўчат етказиб берувчилар билан келишувга эришдик. 1000 туп ниҳол  харид қиламиз. Бу тармоқни ривожлантиришимиз учун бизга лалми ер кифоя. Очиқ мулоқотда шу таклифимизни билдирдик. Лойиҳамиз қўллаб-қувватланди, мутасаддилар ёрдам қўлини чўзиш истагида. Ўз ҳисобимиздан 100 миллион сўм маблағ сарфлаб, 10 га яқин кишини иш билан таъминлаймиз.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан тўлиқ жавоб олишди.

Очиқ мулоқотда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Жўраев сўзга чиқди.

М.ЖЎРАЕВ