14 декабрь пайшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

МЕВА ВА САБЗАВОТ КОМБИНАЦИЯСИДАН ТАБИИЙ ШАРБАТ

Иқтисодиёт
Tipografiya

Кичик бизнес

МЕВА ВА САБЗАВОТ КОМБИНАЦИЯСИДАН ТАБИИЙ ШАРБАТ

Юртимизда аҳолининг зарур истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжини қондириш масаласи доимий эътиборда. Айниқса, ички бозорни ўзимизда етиштирилган сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш, шунингдек, уларни замонавий технологиялар асосида чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш орқали маҳсулот харидоргирлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Шунга мувофиқ, сўнгги вақтда бу йўналишда бажарилаётган ишлар кўлами салмоқли эканини кўриш мумкин.

Вилоятимизда ҳам ҳўл мева-сабзавот, полиз маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлашга ихтисослашган корхоналар кўпаймоқда. Мазкур тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини юксак технологиялар асосида ташкил этиши натижасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ва рақобатбардошлиги юқори бўлиши учун замин ҳозирланаяпти. Яккабоғ туманидаги “Делта муҳандис” масъулияти чекланган жамияти ҳам бу тармоқда янги иш бошлаган корхоналардан. Ўтган йили корхонага Австриядан замонавий қайта ишлаш ускунаси келтирилиб, мева ва сабзавотни бевосита сиқиб, табиий шарбат ишлаб чиқариш бошлаб юборилганди. Лойиҳани амалга ошириш учун 1 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ сарф этилди. Айни пишиқчилик кунларида мазкур саноат объектида ишлар авжида.

- Аввалига фақат олмадан табиий шарбат тайёрлаган бўлсак, бора-бора маҳсулот тури кўпайди, - дейди корхона мулкдори Сирожиддин Валиев.   – Ҳозирда олма-сабзи, олма-қовоқ, олма-лавлаги, олма-нок, олма-лимон комбинацияси асосида шарбатлар ишлаб чиқарилмоқда. Албатта, бунда ўзига хослик бор. Тиббиёт мутахассисларининг билдиришича, ушбу маҳсулотлар якка ҳолда ҳам фойдали, бироқ уларнинг суви аралаштириб истеъмол қилинса, шарбатнинг шифобахшлик хусусияти яна бир ҳисса ортади. Айни жиҳатлар сабаб маҳсулотларимиз истеъмолчиларга манзур бўлаяпти. Уларни асосан ички бозорга етказиб бераяпмиз. Нафақат вилоятимиздаги, балки Тошкент шаҳридаги савдо дўконларига ҳам маҳсулот тарқатаяпмиз.

Ишбилармоннинг сўзларига кўра, ишлаб чиқарилаётган шарбат 3 ва 5 литрли махсус идишларда қадоқланаяпти. Яқинда Хитойдан қиймати 20 минг доллар бўлган зарур дастгоҳ олиб келиниши натижасида маҳсулотни 1 ва 0,5 литр ҳажмли идишларда ҳам савдога чиқариш имконияти юзага келди.

 

Мавжуд технологиялар соатига 500 килограмм мева-сабзавотни қайта ишлаш имконини беради. Ҳозирги пайтда мазкур цехда  10 нафардан зиёд ёш меҳнат қилаяпти. Келгусида маҳсулотни хорижга экспорт қилиш ҳам кўзда тутилган. Бозорларни ўрганиш, харидорлар топиш бўйича иш олиб борилаяпти.

Сирожиддин Валиевнинг билдиришича, бугунги кунда ишлаб чиқариш учун зарур хомашё маҳаллий фермер ва боғбонлардан харид қилинаяпти. Тадбиркор жорий йилда туман ҳудудидан 2 гектар ер олиб, боғ барпо қилган. Бу ерда беҳи ва нок дарахтлари парваришланаяпти. Келгусида олинажак ҳосилни ҳам қайта ишлашга йўналтириш белгиланган. Шунингдек, хомашёни йил давомида асл ҳолича сақлаш, шу билан бирга, корхонанинг бардавом ишлашини таъминлаш мақсадида совутиш камераси билан жиҳозланган 400 тонна сиғимга эга омбор қуриш режалаштирилмоқда.

Мирзоҳид ЖЎРАЕВ

Суратда: корхона  фаолиятидан лавҳа.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.