14 декабрь пайшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

МАҲАЛЛИЙ ХОМАШЁДАН ЭКСПОРТБОП МАҲСУЛОТ

Иқтисодиёт
Tipografiya

Саноат

МАҲАЛЛИЙ ХОМАШЁДАН ЭКСПОРТБОП МАҲСУЛОТ

Маълумки, юртимизда саноатнинг турли тармоқларини жадал тараққий эттириш, ҳам импорт ўрнини босувчи, ҳам ташқи бозор талабига мос саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун барча имконият ва салоҳият мавжуд. Асосийси, бунинг учун зарур хомашё ресурслари ҳам етарлича топилади. Фақатгина замонавий  технологиялардан фойдаланиб, хомашёни чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш орқали кутилган натижага эришиш, тайёрланажак маҳсулот харидоргирлиги ва рақобатбардошлилигини таъминлаш мумкин. Шу йўналишда иш бошлашга қатъий бел боғлаган, истиқболли лойиҳаларни илгари сураётган ташаббускор тадбиркорлар эса ҳар томонлама қўллаб-қувватланаяпти. Уларга кенг имтиёзлар тақдим этилиб, кези келганда, кўмак кўрсатилмоқда.

Қарши шаҳридаги “Тозалик маликаси” масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳам бундан қарийб икки йил аввал ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича фаол саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилганди. Уринишлар бесамар кетмади. Қисқа вақт ичида юқори кўрсаткичлар қайд этилди. Асосан ювиш воситалари тайёрлашга ихтисослашган корхонада айни вақтга келиб пировард маҳсулот таркибида маҳаллий хомашё улуши 80 фоизга етди. Айрим қўшимча компонентларгина хориждан олиб келинмоқда, холос.

-  Лойиҳамиз маҳаллийлаштириш дастурига киритилгани боис кўпдан бери солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланиб келаяпмиз, жамғарилган сармояни эса мавжуд қувватларни техник-технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилишга йўналтираяпмиз, - дейди корхона раҳбари Матлуба Ўтаганова. – Айнан шу жиҳат биз таклиф этаётган маҳсулотларнинг сифатли бўлишига шароит ҳозирлаяпти. Яқинда ҳам Хитой мамлакатидан қўшимча линиялар олиб келтирдик. Бунинг учун 300 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфладик. Эндиликда хўжалик совуни, идиш-товоқ ювиш учун махсус гель, шунингдек, қовурилган “семечка” сингари янги маҳсулотларни истеъмол бозорига етказиб бераяпмиз. Тармоқлар кўпайиши ҳисобига янги иш ўринлари яратилди. Энг муҳими, маҳсулотимиз ташқи бозордан ортмаяпти. Кўпдан бери фақат экспортга маҳсулот чиқариш учун ишлаяпмиз. Ўтган йили хорижлик ҳамкорларга қарийб 80 минг долларлик ювиш воситалари етказиб берган бўлсак, жорий йилда маҳсулот олди-сотдиси бўйича қиймати 680 минг долларлик шартномага эгамиз. Шу вақтгача 340 минг долларлик маҳсулотни юклаб Тожикистонга жўнатдик. Савдо ҳамкорларимиз қовурилган “семечка”га ҳам харидор бўлишмоқда. Ҳозирда афғонистонлик ишбилармонлар биздан маҳсулот харид қилиш истагини билдиришди. Келишув имзолаш арафасида турибмиз. Келгусида экспорт географиямиз янада кенгайиши табиий.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, 30 нафарга яқин ишчи меҳнат қилаётган корхонада ҳар ойда ўртача 30 тонна хўжалик совуни, 10 тоннага яқин махсус гель, 15 тонна кир ювиш кукуни ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулот тури 20 хилдан ошган. Ишбилармон 2018 йилда яна бир йўналишни ишга туширишни мақсад қилган. Корхонада шампунь ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилган. Бунинг учун алоҳида цех қурилиб, фойдаланишга тайёр ҳолга келтирилган. Ушбу цех Германиядан олиб келиниши кўзда тутилган, қиймати 100 миллион сўмдан зиёд замонавий ускуналар билан жиҳозланади. Режа муваффақиятли амалга ошгач, ўнлаб ёшлар доимий иш билан таъминланади. Қолаверса, экспортбоп маҳсулотлар тури яна биттага кўпаяди.

Мирзоҳид ЖЎРАЕВ

Суратларда: “Тозалик маликаси” МЧЖ фаолиятидан лавҳалар.

 Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.