14 декабрь пайшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ, СИФАТЛИ МАҲСУЛОТ

Иқтисодиёт
Tipografiya

Кичик бизнес

ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ, СИФАТЛИ МАҲСУЛОТ

Қарши шаҳридаги “Лайло-Файз” масъулияти чекланган жамияти асосан сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхона цехи энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, бу ерда бир кунда ўртача 2 тонна сутни қайта ишлаш имкони мавжуд. Маҳсулот сифати ва харидоргирлигини таъминлаш, аҳоли талабини инобатга олиб, маҳсулотнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар самарасини мазкур тадбиркорлик субъекти томонидан ҳар йили истеъмол бозорига катта миқдорда товарлар етказиб берилаётганида ҳам кўриш мумкин.

- Ишлаб чиқаришга зарур хомашё - сутни аҳолидан, фермер хўжаликларидан харид қиламиз, - дейди корхона раҳбари Раҳматулло Ашуров. – Шу боис уларни текширувдан ўтказиш зарурат ҳисобланади. Яқинда чет элдан махсус лаборатория ускуналари сотиб олиб келтирдик. Ушбу жиҳозлар хомашё сутнинг таркибини, унинг зичлиги ва ёғлилик даражаси, истеъмолга яроқлилигини  юқори аниқликда баҳолаш имконини бераяпти. Ўз навбатида бу ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати янада яхшиланишига хизмат қилаяпти. Натижада мураккаб тайёрланиш услубига эга маҳсулотларни ҳам ишлаб чиқаришни ташкил этдик. Хусусан,  эндиликда харидорларга пишлоқнинг янги тури ва биокефирни таклиф этаяпмиз. Маҳсулотларимиз истеъмолчиларга манзур бўлаётганидан хурсандмиз.

Ишбилармоннинг сўзларига кўра, бугунги кунда корхонада биргина пишлоқнинг 5 тури тайёрланмоқда ва ушбу маҳсулотга талаб тобора ошиб бораяпти. Голланд пишлоғи, эритилган пишлоқ, пишлоқ “таёқча”лари жуда ҳам харидоргир. Сметана ва кефирга ҳам талабгор кўп. Тайёр маҳсулотлар Қарши шаҳридагина эмас, балки пойтахтимиз савдо дўконларида ҳам сотилаяпти. Айни дамда корхонада 8 нафар киши меҳнат қилаяпти. Тадбиркорнинг ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш режалари бор. Келгусида Туркиядан замонавий ускуналар олиб келиб, янги маҳсулот тайёрлашни йўлга қўйиш кўзда тутилган. Бунинг учун асосий қадам ташланган. Мақсад эзгу – эл дастурхони тўкинлигига ҳисса қўшиш.

Мирзоҳид ЖЎРАЕВ

Суратларда:“Лайло-Файз” МЧЖ фаолиятидан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.