19 ноябрь якшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

КИЧИК ОИЛАНИНГ КАТТА КОРХОНАСИ

Иқтисодиёт
Tipografiya

Ўзимизда ишлаб чиқарилган

КИЧИК ОИЛАНИНГ КАТТА КОРХОНАСИ

Зиғир ёғи халқимиз севиб истеъмол қиладиган маҳсулот  ҳисобланади. Таркибига кўра, у ўсимлик ёғлари орасида энг паст калориялиси бўлиб, у “Омега-3” кислотаси миқдори бўйича балиқ мойини ортда қолдиради. Ушбу ёғ тери ҳолатини яхшилайди, асаб тизимини мустаҳкамлашга, жигардаги токсинларни  чиқаришга ёрдам беради, буйрак ва қалқонсимон без фаолиятини меъёрлаштиради.

Бироқ бугунги кунда бозорларимизда ноқонуний тадбиркорлар томонидан қўлбола мойжувозлар ёрдамида ишлаб чиқарилган зарарли моддалардан етарли даражада тозаланмаган, қачон, қаерда ва ким томонидан истеъмолга йўналтирилгани номаълум, қадоқсиз зиғир ёғлари кўп учрайди. Истеъмолчилар эса ҳар томонлама сифатли ва ишончли маҳсулотни сотиб олишни хоҳлашади.

Бозордаги айни талабларни яхшилаб ўрганган китоблик Шукурулло Тўрақулов ўз тадбиркорлик фаолиятини ана шу соҳада бошлашга қарор қилди. Унинг бу режасини  оила аъзолари ҳам қўллаб-қувватлашди. Аввалига ота-она, ака-укалар келишиб “Тўрақулов Шукурулло Абдуллаевич” оилавий корхонасини рўйхатдан ўтказишди. Сўнгра ўз хонадонларидаги бўш турган бинолардан бирини жиҳозлаб, зиғирдан ёғ ажратиб олишга мўлжалланган замонавий технологияни олиб келиб ўрнатишди.

- Мазкур технология бир неча турдаги ўсимлик донларидан ёғ ажратиб олиш имконини беради, - дейди оила бошлиғи Абдулла Жўраев. – Биз ҳозир асосан зиғир ёғи ишлаб чиқараяпмиз, чунки шу маҳсулотга талаб кўп бўлмоқда. Ҳозирги кунда, ўрта ҳисобда бир ойда 400 килограмм ёғ ишлаб чиқараяпмиз. Бу талабдан келиб чиқиб, албатта. Фаолиятимизни яқиндагина бошлаганимизни инобатга олсак, ёмон натижа эмас. Маҳсулотимизга талаб кўпайиб бораверса, дастгоҳларимизнинг қуввати ойига 1,5 тоннадан ошиқ ёғ ишлаб чиқаришга етади.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, бугунги кунда юртдошларимизнинг истеъмол маданияти ошиб бормоқда. Айниқса, озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишда унинг сифатли ва ишончли эканлигига эътибор қаратишади. Оилавий корхонада ишлаб чиқарилаётган зиғир ёғи эса истеъмолчиларнинг мана шу талабларига мослиги билан бозор рақобатида ўз ўрнини топмоқда.

- Маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёни 4 та асосий босқични ўз ичига олади, - дейди оилавий корхона ходими Нажибулло Тўрақулов. – Дастлаб зиғир доналари қаттиқ прессланиб, ёғ ва кунжара ажратиб олинади. Иккинчи босқичда эса ёғга қайтадан ишлов берилиб, соф маҳсулот ажратиб олингунга қадар фильтрланади. Ёғнинг таркиби кераксиз қўшимчалардан тўлиқ тозаланиб, яна бир бор текширувдан ўтказилгач, учинчи босқичда мақбул иссиқликда доғланади. Тўртинчи босқичда эса тиндирилган ёғ қадоқланади ва сотувга чиқарилади.

Эътиборга молик томони, ҳудуддаги фермер ва деҳқон хўжаликларидан шартнома асосида сотиб олинаётган зиғир донларининг қайта ишланиши, чиройли идишларда қадоқланиб, ички бозорга етиб боргунига қадар бўлган барча ишлар оилага тегишли ҳовлининг бир қисмида, хонадон аъзоларининг меҳнати билан амалга оширилмоқда. Бу фаолият ортидан эса оиладагиларнинг барчаси ишли, даромад ҳам шунга яраша. Улар янада катта марраларни кўзлаб меҳнат қилишмоқда. Ўз ишлаб чиқариш ёрлиғига эга маҳсулотлари оиланинг фахрига айланган. Улар келгусида жаҳон бозорига чиқишни ҳам ният қилиб иш юритишмоқда.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Суратларда: оилавий корхона фаолиятидан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.