19 август шанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА НАМУНАВИЙ УЙ-ЖОЙЛАР

Жамият
Tipografiya

Ижтимоий ҳимоя

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА НАМУНАВИЙ УЙ-ЖОЙЛАР

Мамлакатимизда аҳолининг барча қатламлари манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ўзгалар кўмагига муҳтож, жисмоний имконияти чекланган инсонлар учун муносиб турмуш шароити яратиш, уларнинг эмин-эркин яшаши, истеъдод ва имкониятини юзага чиқаришига алоҳида эътибор берилаяпти. Президентимизнинг жорий йил 1 августдаги “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди, дейиш мумкин.

Мазкур ҳужжатга кўра, вилоятимизда жисмоний имконияти чекланган ва уй-жойга муҳтож 45 кишининг оиласига бошланғич бадал тўлови Давлатимиз раҳбари номидан амалга оширилган, намунавий лойиҳалар асосидаги уй-жойларга эгалик ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилиши нафақат уларнинг  ўзи ва яқинларини, балки бутун вилоят аҳлини беҳад мамнун қилди. Қуриб битказилган уй-жойларнинг ўз эгаларига топширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худойбергенов, вилоят ҳокими З.Рўзиев, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, хонадонлар соҳибу соҳибаларининг хурсандчиликларига шерик бўлишди.

Қарши туманилик Алимовлар оиласига Нукрабод қишлоғида барпо этилган икки хонали, икки сотих ер майдонига эга, шинам ва замонавий уй-жойлардан бири насиб этди. Оила бошлиғи Шуҳрат Алимов I гуруҳ ногирони. Афғонистонда ҳарбий хизматни ўташ чоғида минага учиб, икки оёғидан айрилган. Турмуш ўртоғи Шоҳиста Саъдуллаева ҳам узоқ вақтдан буён касалланиб қолган. 3 нафар фарзанди билан ҳозирга қадар ижарага уй олиб яшаб келишарди. Тақдир шунча қийинчиликларга рўбарў қилганига қарамай, аҳил оила умид ва ишонч билан ҳаёт кечирарди. Ниҳоят уларнинг орзуси ушалди. Президентимиз ғамхўрлик кўрсатиб, бу оилага уй-жой совға қилди.

– Бу хушхабарни эшитиб, хурсандчилигимни ифодалашга сўз тополмай қолдим, кўзимдан ёш чиқиб кетди, – дейди Ш.Алимов. – Ўзим-ку ҳаётнинг озми-кўпми яхши-ёмон кунларини кўрдим, лекин болаларимга шароит яратиб бера олармиканман, деган ўй менга сира тинчлик бермасди. Шукур, шундай кунларга етдим. Фарзандларим эмин-эркин, бахтиёр ҳаёт кечириши учун шундай шароит яратиб бераётган Президентимиздан, ҳукуматимиздан жуда миннатдорман. Уйимизда қаттиқ ва юмшоқ мебелларнинг ҳаммасидан бор, энг сўнгги русумдаги телевизор, кир ювиш машинаси беришди. Товуқ, великан зотли қуёнлар беришди. Болаларимизнинг ризқи бу. Хурсандчилигимдан ичимга сиғмай кетаяпман. Ҳаммага каттадан-катта раҳмат айтаман. Юртимиз тинч бўлсин, давлатимиз раҳбари омон бўлсин!

БОБУРБЕК