14 декабрь пайшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ҚУЛАЙ ТИЗИМИ МАВЖУДМИ?

Жамият
Tipografiya

Давра суҳбати

ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ҚУЛАЙ ТИЗИМИ МАВЖУДМИ?

Вилоят адлия бошқармасида 2017 йил 7 сентябрдаги "Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамиятини давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари эътиборига етказиш, амалга оширилиши лозим ишларни режалаштириш бўйича тадбир ташкил этилди. Унда давлат бошқаруви органларининг вилоятдаги бўғинлари масъул ходимлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Давра суҳбатида юртимизда аҳолини ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, улар учун ҳуқуқий ахборотдан фойдаланишнинг қулай тизимини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинаётгани, шунингдек, жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилиниб, ушбу йўналишдаги ишларнинг сифат ва самарадорлиги ошгани таъкидланди.

Мазкур қарор билан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ижрочиларга ўз вақтида етказиш, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш, шунингдек, тегишли қонун ҳужжатлари матнидан монеликсиз фойдаланиш имконини яратиш, ўз таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида қонун ҳужжатлари нормаларининг бир хилда қўлланилиши устидан доимий назоратни амалга ошириш вазирлик, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг муҳим вазифалари этиб белгилангани айтилди.

Қайд этилганидек, қонунда ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш шакллари ҳам кўрсатилган бўлиб, конференция, учрашув, семинар, давра суҳбатлари ва мулоқотлар ўтказиш, қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, амалдаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини очиб берувчи теле ва радиодастурлар уюштириш, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида материаллар жойлаштириш, шарҳлар, рисолалар, плакатлар, буклетлар тарқатиш ҳуқуқий ахборот тарқатишнинг самарали усулларидан бири сифатида таърифланган. Демак, мазкур тарғибот усулларидан барчага тушунарли тарзда, таъсирчан, самарали фойдаланиш даркор.

Тадбир мунозара руҳида ўтди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Н.ХЎЖАЕВ