19 ноябрь якшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

БОШ МАҚСАД - АҲОЛИ ХОТИРЖАМЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

Жамият
Tipografiya

25 октябрь - Ички ишлар идоралари ходимлари куни

БОШ МАҚСАД - АҲОЛИ ХОТИРЖАМЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

Ҳудудлар осойишталигини муҳофазалаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олди олинишида ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва замон талаблари асосида ташкил этиш, соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш тизимини янгича асосда йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга.

Шунга асосан мамлакатимизда бу борада Президентимиз ташаббуси билан кенг кўламли ишлар бажарилмоқда. Айниқса, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ўтказилаётган профилактика тадбирлари самарасини ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаётида аниқ ҳис этмоқда. Профилактика инспекторлари ўзи хизмат қилаётган ҳудудда маҳалла оқсоқоли ва маслаҳатчилари билан ҳамкорликда иш олиб бориши жойларда турли ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишининг олдини олишда, аҳоли фаровонлигини таъминлашда юқори самара бераяпти.

- Фаолиятимиз буткул янгича усулда ташкил этилди, самарали меҳнат қилишимиз учун кенг имкониятлар тақдим қилинди, қулай шароитлар яратиб берилди, - дейди Қарши шаҳридаги Боғишамол маҳалласи профилактика инспектори, лейтенант Ойбек Жабборов. - Маълумки, ўз ишимизни белгиланган ҳудудда, яъни маҳаллада амалга оширамиз. Профилактика инспектори маҳалла осойишталиги учун туну кун жавобгар. Шуни ҳисобга олиб, соҳа ходимлари учун ҳукуматимиз томонидан хизмат жойига яқин ҳудудларда хизмат уйлари қуриб берилди. Яқинда мен ҳам барча қулайликларга эга, бевосита хизмат фаолиятимни олиб борадиган маҳаллада жойлашган ана шундай янги ва шинам уйга эга бўлдим. Оилам ёнимда эканидан хотиржамман. Имтиёзли кредит асосида янги енгил автомобиль ажратилди. Албатта, бу янгиликлар маҳалла аҳли тинчлигини сақлашга қаратилган ишимизни янада енгиллатишга хизмат қилади.

Ж.БОЙМУРОДОВ

* * *

Суратда: Боғишамол маҳалласи профилактика  инспектори Ойбек Жабборов ва маҳалла посбони Фарҳод Раҳмонов ҳудуддаги оилалар вакиллари билан мулоқот жараёнида.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.