24 октябрь сешанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

АҲОЛИГА 250 ДАН ОРТИҚ БЎШ ИШ ЎРНИ ТАКЛИФ ЭТИЛДИ

Жараён
Tipografiya

Меҳнат ярмаркаси

АҲОЛИГА 250 ДАН ОРТИҚ БЎШ ИШ ЎРНИ ТАКЛИФ ЭТИЛДИ

Муборак хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида туман аҳолиси иш билан банд бўлмаган қатлами, айниқса, меҳнат бозорига илк маротаба кириб келаётган кичик мутахассислар учун “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ўтказилди.

Меҳнат ярмаркаси Муборак туман ҳокимлиги, туман бандликка кўмаклашиш маркази, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда бошқа турли манфаатдор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Мазкур тадбирда ҳудуддаги 53 корхона, ташкилот ва муассаса ўзида мавжуд 253 бўш иш ўринлари билан қатнашишди.

Таклиф этилган ушбу бўш иш ўринлари билан 420 нафарга яқин банд бўлмаган аҳоли вакиллари танишиш имконига эга бўлди. Шундан 70 нафардан ортиқ фуқарога  туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан тегишли мутахассисликлар бўйича ишга жойлашиш учун йўлланмалар тақдим этилди.

Қолаверса, меҳнат ярмаркаси доирасида марказнинг масъул ходимлари иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунида белгиланган асосий талаблар, меҳнат муносабатлари ва меҳнат муҳофазаси юзасидан тушунтиришлар, ҳуқуқий маслаҳатлар беришди.

МИРЖАҲОН