12 декабрь сешанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИГА ТУРАР ЖОЙ ВА АВТОМАШИНАЛАР КАЛИТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Жараён
Tipografiya

Ислоҳот қирралари

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИГА ТУРАР ЖОЙ ВА

АВТОМАШИНАЛАР КАЛИТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур хиёбонида  профилактика инспекторларининг ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, уларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга қаратилган қасамёд қилиш маросими ташкил этилди. Тадбирда 108 нафар профилактика инспекторига хизмат уйлари ва имтиёзли кредит асосида харид қилинган янги автомашиналар калитлари тантанали топширилди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, вилоят ҳокими Зафар Рўзиев, Ўзбекистон Қаҳрамонлари – Абдимурод Бозоров ҳамда Муҳаббат Шарапова, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, профилактика инспекторларининг ота-оналари, оила аъзолари иштирок этишди.

Қайд этилганидек, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида ички ишлар органларини ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантириш муҳим вазифа этиб белгиланган.

Бунинг боиси шундаки, дунёда инсон ҳаётидан, унинг тинчлигидан азиз ва муҳимроқ нарса йўқ. Албатта, мамлакатимиз ички ишлар идоралари тизимини ислоҳ қилиш борасидаги кенг кўламли ишлар айнан профилактика инспекторларидан бошланишида чуқур рамзий маъно бор. Зеро, жиноят оқибатларини тугатишдан кўра унинг олдини олган афзал. Шу маънода, аввало, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини ўз вақтида бартараф этиш, аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонунга ҳурмат туйғусини юксалтириш, қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш кўникмасини шакллантириш профилактика инспекторининг асосий вазифасидир.

Шу талабдан келиб чиқиб, жойлардаги профилактика инспекторлари сони оширилиб, улар учун қулай шароитларга эга бўлган таянч пунктлари ташкил этилди. Шунингдек, профилактика инспекторлари нуфузини ошириш ва хизматни самарали ўташларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида барча қулайликларга эга хизмат уйлари барпо қилинди. Шу билан бирга, имтиёзли кредит асосида шахсий автомашиналар олишлари учун шароит яратилди.

- Амир Темур бобомиз ҳайкали олдида эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдек шарафли, шу билан бирга масъулиятли хизматни ўташга қасамёд қилиш ҳар биримизга ғурур ва ифтихор бағишлайди, - дейди Шаҳрисабз туманидаги Чоршанбе маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспектори Олим Ниёзов. – Қасамёдимизга содиқ қоламиз, жамиятда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга ўз ҳиссамизни қўшишда бор куч-ғайратимизни аямаймиз.

- Аслида тинчлик-хотиржамликка етадиган нарсанинг ўзи йўқ, буни таъминлашда ўғлимнинг ҳам ҳиссаси борлигидан хурсандман, - дейди Қарши шаҳридаги Қўрғонча маҳалласи профилактика инспектори Сардор Тоғаевнинг отаси Тўхтабўри Қодиров. – Ўзи хизмат қилаётган ҳудудда хизмат уйи берилганидан сўнг ўғлим маҳаллага, халққа янада яқин бўлди. Доимгидан кўра яхши ишлашига ишонаман.

Муқим яшаш жойининг қадрини узоқдан қатнаб ишлайдиганлар яхши билади. Ғузор тумани Зарбдор маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспектори Муҳаммад Хасанов Косон туманидан, 80 километр масофадан қатнаб ишларди. Энди унга янги хизмат уйи берилди, оиласи, 4 нафар фарзанди билан бу ерга кўчиб келди. Энди кўнгли хотиржам, иш жойи яқин, қатнаб кўп вақт сарфламайди. Энг муҳими, эндиликда унинг иши янада самарали кечади.

Дарҳақиқат, халқ билан мулоқот қилиш, оилаларга яқиндан кириб бориб, муаммоларни ўз вақтида, эрта аниқлаш ва жойида ҳал қилиш профилактика инспекторларидан катта масъулият талаб қилади. Бунинг учун шароит, имконият бор, барча қулайликлар муҳайё этилди. Энди ишлаш, фидойилик кўрсатиш керак. Буни тантанали маросимга ташриф буюрганлар якдил эътироф этишди.

Н.ХЎЖАЕВ

Суратларда: тантанали тадбирдан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.