12 декабрь сешанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ФИДОЙИ ЁШЛАР ФАОЛ

Жараён
Tipografiya

Қишлоқ хўжалиги

ФИДОЙИ ЁШЛАР ФАОЛ

Маълумки, пахта толаси дунё бозорида талабгир ва қимматбаҳо хомашё ҳисобланади. Юртимиз эса қиймати олтинга тенг ушбу маҳсулотни етиштиришда етакчи давлатлардан биридир. Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишида, халқимиз турмуш фаровонлиги юксалишида ана шу хомашёнинг ўрни беқиёс.

Бугун деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган пахта ҳосилини ўз вақтида, ёғин-сочинли кунларга қолдирмай, қийматини туширмасдан йиғиб-териб олиш долзарб вазифа. Бу юмушда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ташаббуси билан уюшмаган ёшлардан ташкил этилган “Фидойи ёшлар” отрядлари аъзолари ҳам муносиб иштирок этиб, пахтакорларга яқиндан кўмак бермоқда.

- Ҳозирги кунда вилоятда  85 та “Фидойи ёшлар” отряди ташкил этилган, - дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи  вилоят кенгаши мутахассиси Аҳрор  Содиқов. – Вақтинча ишсиз ёшларга бундай ташаббус, айниқса, қўл  келмоқда. Улар етиштирилган пахта ҳосилини сифатли териб олишга ўз ҳиссаларини қўшиш билан бир қаторда, яхшигина маблағ ишлаб олиш имконига эга бўлаяпти. Бундан ташқари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан теримда фаол иштирок этаётган ёшлар учун турли имтиёзлар жорий этилиши, мукофотлар берилаётгани ҳам уларни бу ишга янада рағбатлантирмоқда.

Яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан Чироқчи туманидаги “Фидойи ёшлар” отрядлари аъзолари билан бўлган учрашувда ҳам бир қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга эсдалик совғалари топширилди. Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан терим мавсумининг биринчи ўн кунлигида чироқчилик ёшлар кўп пахта териш борасида республика туманлари орасида 3-ўринни қўлга киритгани, кейинги вақтларда ҳам вилоятда пешқадамликни қўлдан бермай келаётгани таъкидланиб, уларга куч янги шижоат тиланди.

Ж.БОЙМУРОДОВ