22 октябрь якшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

МУНОСИБ НОМЗОДЛАР САЙЛАНДИ

Жараён
Tipografiya

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашида

МУНОСИБ НОМЗОДЛАР САЙЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимиздаги 3 та олий ўқув юртида фаолияти йўлга қўйилган Ёшлар етакчиси лавозимига сайловлар бўлиб ўтди.

- Сайловга қадар номзодларнинг дастурлари ижтимоий тармоқлар ва таълим муассасаларида эълон қилинди, - дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси ўринбосари Собиржон Мусулмонов. – Бу эса ёшларимизнинг муносиб номзодни танлашларида қўл келди, деб ўйлайман.

 Шу билан бирга, бошланғич ташкилот етакчилари сайловида иштирок этган ёшлар ёпиқ овоз бериш йўли орқали ўз номзодларини билдирдилар.

Якуний ҳисоб-китобларга кўра, ушбу лавозимга Қарши давлат университетида Элдор Баратов, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида Зоҳиджон Эшонқулов, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиалида эса Жасур Шодиев сайланди.

Аҳрор СОДИҚОВ