22 октябрь якшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

МИЛЛИЙ ТУРИЗМ – КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР МАЙДОНИ

Маданият
Tipografiya

МИЛЛИЙ ТУРИЗМ – КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР МАЙДОНИ

Президентимизнинг 2017 йил 27 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мамлакатимиз туризм индустрияси жадал равнақ топиши учун қулай шарт-шароит яратиш, соҳада хусусий секторнинг устувор иштирокини таъминлаш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, миллий туризм маҳсулотларини жаҳон бозорида фаол тарғиб қилишга қаратилган.

Шунингдек, ушбу ҳужжатда хорижлик туристлар оқими ва туризм хизматлари экспортини кенгайтириш баробарида замонавий меҳмонхоналар, сайёҳларни жойлаштиришнинг бошқа воситалари фаолиятини кенг йўлга қўйиш, бу йўналишда иш олиб бораётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.

Мазкур қарор билан тасдиқланган дастурга асосан, келгусида вилоятимизда ҳам ҳудуднинг сайёҳлик имкониятларидан янада унумли фойдаланиш, замонавий туризм  инфратузилмасини шакллантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиши белгиланган. Хусусан, воҳамизнинг баҳаво ҳудудларида янги меҳмонхоналар, барча қулайликларга эга туризм иншоотлари барпо этилиши режалаштирилган. Аҳамиятлиси, бугунги кунда бир қанча ташаббускор тадбиркорлар томонидан сайёҳларни қабул қилиш, уларга сифатли хизматлар тақдим этиш бўйича истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаяпти. Шаҳрисабзда иш бошлаётган, кўҳна уйлар негизида ташкил этилаётган меҳмонхоналар фаолияти бунга мисол бўлади. Миллий ўзлигимизни тўлиқроқ акс эттирувчи бундай  муассасалар хорижлик сайёҳларда ҳам катта қизиқиш уйғотаяпти

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.