14 декабрь пайшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ҲАЁТ КУЗАТУВЛАРИДАН ҚАЙДЛАР

Маънавият
Tipografiya

ҲАЁТ КУЗАТУВЛАРИДАН ҚАЙДЛАР

Ота-боболару она-момоларининг кексайиб кучдан қолиши инсонга тушкунлик бағишласа, фарзанду набираларининг улғайиши куч-қувват бахшида этади.

* * *

Ёшлик, талабалар шаҳарчаси ва талабалар уйидаги илм ўрганиш, ҳаётда ўз ўрнини топишга бўлган интилишлар умримизнинг бетакрор дамларидир.

* * *

Ижод инсонга ҳеч кимга айта олмаган фикрини ёзма равишда айтиш имконини беради.

* * *

Ёмон одамнинг ҳамма боласи ҳам нодону ёмон бўлавермайди.

* * *

Қўшнисию қишлоқдошлари билан яхши муносабатда бўлолмаганларнинг бошқалар билан дўсту биродарлигига ишониш қийин.

* * *

Дилидаги гапи ва шахсий фикрини айтмасдан, ўзгалар сўзини такрорлаб, “ҳурмат-эътибор”да юрганлар ишончсиз одамлардир.

* * *

Ёмонлар борлиги учун ҳам яхшиларнинг қадрига етамиз.

* * *

Турли муаммолар учун ортиқча ва узлуксиз изтироб чекиш ақллилик аломати эмас.

* * *

Амалпарастлик, мулкпарастлик касалига чалинмаганларга мансабу вазифа берилса, халқ ва давлат манфаати йўлида ҳалол ҳамда самарали хизмат қиладилар.

* * *

Ёмонлар бир умр яхшиларнинг ҳурмати ва обрўйига ҳасад қилиб яшайдилар.

* * *

Олиму фозиллар ўз эътироз ва танбеҳларини ҳам майинлик, хушмуомалалик билан билдирадилар.

* * *

Ўзининг хатоси билан йўлини йўқотганларнинг аксарияти бошқалардан нолиб юради.

* * *

Яхши одамлар қуёшга ўхшайди, қуёш барчага баравар нур сочгани каби яхшиликдан ҳам барча тенг баҳраманд бўлади.

* * *

Ёшликда эришмаган орзу-умидларингга кексайганда эришиш қийин кечади.

* * *

Аксариятимиз атрофимиздаги яхши одамларнинг қадрига вақтида етмаймиз.

* * *

Душманларингга зўрлигингни исботлашга эмас, уларнинг дўсту биродаринг бўлишларига ҳаракат қил.

* * *

Айрим шикоятбоз, туҳматчиларнинг асоссиз мурожаатларига эътибор кучайса, улар рағбатлантирилса, “устингиздан ариза ёзаман” дегувчилар ҳам кўпайиб боради.

* * *

Инсонлар орасида ёмон одамларнинг бўлиши боғу гулзорда майда ёввойи ўтларнинг борлигига ўхшайди.

* * *

Эшагу тозилар янги хўжайин топса, асл эгасини унута бошлайди.

* * *

Ҳар жойда ҳар кимга маслаҳат беришга интилувчиларнинг ўзи тарбияга муҳтождир.

Абдишукур ОМОНОВ