17 август пайшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

СУД РАИСЛАРИНИНГ АХБОРОТЛАРИ ТИНГЛАНДИ

Расмий
Tipografiya

Вилоят ҳокимлигида

СУД РАИСЛАРИНИНГ АХБОРОТЛАРИ ТИНГЛАНДИ

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Уни вилоят ҳокими Зафар Рўзиев бошқариб борди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, депутатлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган тадбирда жиноят, фуқаролик, иқтисодий ҳамда маъмурий ишлар бўйича вилоят судлари раисларининг ахборотлари тингланди.

Маълумки, жорий йил 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Йиғилишда Президентимиз томонидан ўтган давр мобайнида суд ҳокимияти нуфузини ошириш, уни ўтмишдаги жазоловчи органдан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилувчи чинакам мустақил институтга айлантириш борасидаги кенг қамровли ишлар амалга оширилгани алоҳида таъкидлаб ўтилиши билан бир қаторда, суд тизимида мавжуд муаммо ва камчиликлар, айрим ҳолларда адолатсиз қарорлар қабул қилиш, суиистеъмолчиликлар, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда сансалорлик ва бефарқ муносабатда бўлиш каби нохуш ҳолатлар ҳамон давом этаётганлиги кенг кўламли ислоҳотлар самарасига салбий таъсир кўрсатаётгани қаттиқ танқид қилинди.

Судьялар фаолиятига ҳақиқий баҳо бериш мақсадида уларнинг ўз фаолияти юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ахборот бериши билан боғлиқ амалиётни йўлга қўйиш тизимда янги босқични бошлаб бериши шубҳасиз.

Шунга мувофиқ сессияда жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси Олимжон Мелиев, иқтисодий ишлар бўйича вилоят суди раиси Ғайрат Игамов, маъмурий ишлар бўйича вилоят суди раиси вазифасини бажарувчи Бахтиёр Қиличовнинг амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотлари тингланди.

Мазкур ахборотлардан келиб чиққан ҳолда, сессияда, халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришда оммавий ахборот воситалари имкониятларидан унумли фойдаланиш, сайёр қабуллар орқали фуқароларни қийнаётган турли муаммо ва кўнгилсизликларнинг олдини олиш, жойларда ўтказилаётган қабуллар ва сайёр судлар фаолиятини янада такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди. Бунда, албатта, депутатлар ва кенг жамоатчилик фаоллиги бирламчи аҳамият касб этади.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Маъруфжон Усмонов иштирок этди ва ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Б.ЎКТАМ