19 август шанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

НАЗОРАТ-ТАҲЛИЛ ЖАРАЁНИДА ДЕПУТАТЛАРНИНГ ЎРНИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

Расмий
Tipografiya

Вилоят ҳокимлигида

НАЗОРАТ-ТАҲЛИЛ ЖАРАЁНИДА ДЕПУТАТЛАРНИНГ ЎРНИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Уни вилоят ҳокими Зафар Рўзиев бошқариб борди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, депутатлар, сиёсий партиялар вакиллари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, кенг жамоатчилик иштирокида ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12 июлда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” деб номланган маърузаси атрофлича муҳокама этилди.

Дастлаб тадбир иштирокчилари эътиборига мазкур видеоселектор лавҳалари акс этган кўрсатув намойиш этилди.

Сессияда таъкидланганидек, Президентимиз маърузасида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш учун халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари ўз иш режаларини қайта кўриб чиқиши, мазкур комиссиялар ҳузурида фаол, ёш олим, эксперт ва мутахассислардан иборат таркибда экспертлар гуруҳлари тузилиши ва улар барча жараёнларга кенг жалб этилиши, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонун билан кафолатланган депутатлик назоратидан самарали фойдаланган ҳолда назорат-таҳлил тадбирлари кўпроқ, айниқса, чекка ҳудудларда аҳоли билан мулоқот ўтказиш йўли билан амалга оширилишини таъминлаш даркор.

Шундан келиб чиққан ҳолда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳларига ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида ўз сиёсий партиялари дастуридан келиб чиққан ҳолда аниқ таклиф ва ташаббуслар ишлаб чиқиш, давлат бошқаруви органлари ҳудудий тузилмалари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан тизимли, таъсирчан назоратни йўлга қўйиш, сайловолди дастурини рўёбга чиқариш ва электорат манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишлар ҳақида мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари орқали ахборот бериб бориш тавсия этилди.

Айни пайтда сиёсий партиялар ҳудудий кенгашларига “Ёшлар қаноти” фаолиятини тубдан кучайтириш, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, партия ходимлари, маҳаллий Кенгашлар депутатларини ўқитиш, уларнинг билим ва кўникмаларини тизимли равишда ошириб бориш бўйича таклиф-мулоҳазалар билдирилди.

Сессияда, шунингдек, кун тартибидаги навбатдаги масалалар – вилоятда 2017 йилнинг ўтган даври давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг вилоятдаги ижроси бўйича вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Долли Аллаевнинг ахбороти тингланди.

Қайд этилдики, мурожаатлар билан ишлашнинг янги ва самарали тизими сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ва виртуал қабулхонаси ташкил этилгани мурожаатларни ўз муддатида ва холисона кўриб чиқишни тубдан яхшилаб, раҳбар-ходимлар масъулиятини оширишга хизмат қилмоқда. Бироқ фуқаролар қабули ва ёзма мурожаатлар билан ишлашни талаб даражасида ташкил этмаган, мурожаатларни белгиланган муддатда кўриб чиқишга панжа орасидан қараётганлар ҳам йўқ эмас.

Ҳар мурожаат ортида тирик жон тураркан, мурожаатларнинг таҳлилий кўрсаткичи жойлардаги аҳволнинг ёрқин кўзгуси экан, бу борада эътиборсиз бўлиш ёки масъулиятни унутиш ярамайди. Бундай камчиликларга йўл қўйган Ғузор, Чироқчи, Миришкор ва Қарши шаҳри ҳокимликлари мутасаддилари ана шу ҳақиқатни эсда тутишлари лозим.

Ёшлар сиёсати эса доимий эътибордаги масала. “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган 8 йўналиш, 87 банддан иборат Қашқадарё вилоятида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурини амалга оширишда депутатлар, партия гуруҳлари тегишли орган ва муассасалар раҳбарларига яқиндан ёрдам беришса, узвий ҳамкорлик таъминланса, кутилган натижаларга эришиш мумкин.

Тадбир савол-жавоб, баҳс-мунозараларга бой руҳда ўтди. Кун тартибидаги масалалар бўйича депутатлар сўзга чиқиб, ўз фикрларини баён этишди. Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Б.ЎКТАМ