14 декабрь пайшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

4Р79 «ҚАРШИ-ЧИМ-ЧИРОҚЧИ-ШАҲРИСАБЗ» АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИДАН КЕЛАЖАКДА МАҚСАДЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Расмий
Tipografiya

Вилоят ҳокимининг

ҚАРОРИ

4Р79 «ҚАРШИ-ЧИМ-ЧИРОҚЧИ-ШАҲРИСАБЗ» АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИДАН КЕЛАЖАКДА МАҚСАДЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 февралдаги "Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш ва реконструкция қилишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги 31-сонли қарорига асосан 4Р79 "Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз" автомобиль йўли реконструкция қилиниши белгиланган бўлиб, бугунги кунда магистралнинг 10 километр қисмида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу йўлнинг реконструкция қилинган қисмини сақлаш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва оғир вазнли юк ташувчи автомобиллар ҳаракатини тартибга солиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. 2017 йил 1 сентябрдан бошлаб 4Р79 "Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз" автомобиль йўлида мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳар бир ўқга тушадиган вазни 11,5 тоннадан юқори бўлган автомобиллар ҳаракати тақиқлансин.

2. Вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси (Раҳимов) мазкур автомобиль йўли ва йўлга кесишадиган чорраҳаларга ҳар бир ўқга тушадиган вазни 11,5 тоннадан юқори бўлган автомобиллар ҳаракати тақиқланганини билдирувчи йўл белгилари ўрнатиш ишларини ташкиллаштирсин.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ (Қаюмов) билан биргаликда оғир вазнли юк ташувчи автомобиллар М39 "Тошкент-Термиз" ва А-380 "Ғузор-Қарши-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўллари орқали ҳаракатланишини таъминласинлар.

3. Вилоят ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ (Қаюмов) 4Р79 “Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз” йўлида ҳар бир ўқга тушадиган вазни 11,5 тоннадан юқори бўлган автомобиллар ҳаракати тақиқланиши муносабати билан мазкур автомагистралда назоратни янада кучайтирсин, қонунбузарларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини қўлласин.

4. "Қарши минтақавий темир йўл узели" шуъба корхонаси (Норқобилов) Қарши-Шаҳрисабз йўналишида юк ташишга мўлжалланган поездлар  қатновини кўпайтириш чораларини кўрсин ва юкларни ўз вақтида ташишни ташкил қилсин.

5. Вилоят телерадиокомпанияси (Пирматов) ва “Қашқадарё” ва “Новости Кашкадарьи” газеталари таҳририяти (Каримов)га 4Р79 “Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз” автомобиль йўлида ҳар бир ўқга тушадиган вазни 11,5 тоннадан юқори бўлган автомобиллар ҳаракатини чеклаш бўйича олиб борилаётган ишларни  ёритиб бориш тавсия этилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Эшбабаев ва вилоят ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ бошлиғи З.Қаюмов зиммаларига юклатилсин.

                                Вилоят ҳокими  З.РУЗИЕВ

Қарши шаҳри,

2017 йил 18 август