22 октябрь якшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

СУВ СПОРТИ ОММАЛАШМОҚДА

Спорт
Tipografiya

Ислоҳот қирралари

СУВ СПОРТИ ОММАЛАШМОҚДА

Косон туманида ўтган йили қуриб фойдаланишга топширилган ёпиқ сузиш ҳавзаси ҳудуддаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тасарруфида бўлиб, бугунги кунда ушбу иншоот кўплаб спортсевар болалар билан гавжум. Ҳозирги вақтда унда 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган 150 нафарга яқин йигит-қиз 8 гуруҳга бўлинган ҳолда сув спорти сирларини ўрганмоқда. Уларга 3 нафар малакали мураббий сабоқ бераяпти.

- Мазкур сузиш ҳавзаси Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан ажратилган 3 миллиард сўм маблағ ҳисобидан бунёд этилган, - дейди мактаб директори Анвар Эргашев. - Тарбияланувчиларнинг машғулот ўтказишлари учун барча шароитлар бор. 11 метрга 25 метр ўлчамли бассейн сувни фильтрлаш, иситиш каби замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Қишнинг совуқ кунларида ҳам ҳавза сувини 24 даража ҳароратда сақлаш имкони мавжуд. Трибуна 100 кишилик томошабинга мўлжалланган. Кийиниш ва ювиниш хоналари барча қулайликларга эга.

Айтиш жоизки, сузиш билан шуғулланаётганлар орасида қизлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Хусусан, айни пайтда бу ерда Соҳиба Тоғаева мураббийлигида 60 нафардан зиёд қиз машғулот ўтамоқда. Ўқувчилар келгусида сув спорти бўйича мусобақаларда фаол қатнашиб, юқори ўринларни забт этишни мақсад қилишган.

М.ШУҲРАТОВ

Суратларда: сузиш ҳавзаси фаолиятидан  лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.