22 октябрь якшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

МУРАББИЙ - БАРЧАСИ УЧУН МАСЪУЛ

Спорт
Tipografiya

Футбол

МУРАББИЙ - БАРЧАСИ УЧУН МАСЪУЛ

Устозлик, мураббийлик – ўзига яраша машаққатли касб. Кимгадир зарур билимларни ўргатиш, маҳорат сабоқларини бериш, кези келганда, таҳсил олувчини тўғри йўлга йўналтириш, тарбиялаш керак бўлади. Бунинг учун эса кишидан сабр-матонат, кучли ирода ва бой ҳаётий тажриба талаб этилади. Тинимсиз саъй-ҳаракатлар бесамар кетмагани, шогирдлар муваффақиятини кўриш устозлик қилувчининг энг катта ютуғидир. Албатта, бундай меҳнат асло беэътибор қолмайди, алоҳида эътироф этилиб, юксак рағбатга муносиб кўрилади.

Ўз вақтида моҳир футболчи бўлган Рўзиқул Бердиев бир неча йилдирки мамлакатимизнинг етакчи жамоаларидан бири – “Насаф” футбол клубига бош мураббийлик қилиб келмоқда. Жамоа унинг қўл остида халқаро ва республика миқёсидаги кўплаб баҳсларда қатнашиб, уларнинг аксариятида зафар қучди. Клуб футболчилари бир мартадан Ўзбекистон кубоги ва суперкубоги соҳибига айланди. Жамоа ҳар сафар чемпионатни юқори ўринлар билан якунламоқда. Мазкур натижаларда Рўзиқул Бердиевнинг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. Ўзбекистонда икки карра энг яхши мураббий деб топилгани ҳам шундан далолат. Яқинда эса юртимиз футболи ривожига қўшаётган хизматлари инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан Президентимизнинг фармонига мувофиқ, “Насаф” футбол клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланди.

- Бу нафақат менинг, балки бутун жамоамизнинг камтарона меҳнатимизга берилган юксак баҳо деб биламан, - дейди у. – Халқ назарига тушишнинг ўзи бир шарафдир. Давлатимиз раҳбари шундай юқори даражадаги мукофотга лойиқ кўрганларидан хурсандман ва бунинг учун ўз миннатдорлигимни изҳор қиламан. Бизга янада катта ишонч билдирилаяпти, масъулият юкланаяпти. Уни меҳнатимиз билан оқлашга ҳаракат қиламиз. Тан олиш керак, мураббий бўлиш  осон эмас. Бугун бу ўзимнинг бошимга тушган. Фарқли жиҳати, қўл остимда ҳаётни кўрган катта ёшли йигитлар тарбияланаяпти. Мухлислар жамоамизни мунтазам кузатишади, доимо эътиборда бўламиз. Танқид ҳам, мақтов сўзлар ҳам бўлиб туради. Хуллас, баъзида босим остида ишлашга тўғри келади. Касбимни яхши кўрганим учун ундан завқ оламан.

Айтиш жоизки, бугунги кунда “Насаф” клуби ва унинг қошида ташкил этилган футбол мактабида кўплаб тажрибали спорт мураббийлари фаолият кўрсатаяпти. Уларнинг жонкуярлиги, ўз ишига садоқати сабаб ушбу даргоҳдан кўплаб маҳоратли футболчилар етишиб чиқаяпти. Улар мамлакатимизнинг барча ёш тоифасидаги терма жамоаларига жалб қилиниб, муваффақиятли тўп суришмоқда.

М.ЖЎРАЕВ