22 октябрь якшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

V ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ: ВИЛОЯТИМИЗ ВАКИЛЛАРИ СОВРИНДОРЛАР ҚАТОРИДА

Спорт
Tipografiya

Спорт

V ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ: ВИЛОЯТИМИЗ ВАКИЛЛАРИ СОВРИНДОРЛАР ҚАТОРИДА

Маълумки, 17-27 сентябрь кунлари Туркманистон пойтахтида Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз спортчилари ҳам муносиб иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллади.

Мусобақаларда 189 нафар спортчиларимиз баҳс олиб борган бўлса, улар умумий ҳисобда  24 та олтин, 33 та кумуш ва 74 та бронза - жами 131 та медаль жамғаришган. Эътиборли томони, мамлакатимиз делегацияси сафида 10 нафар вилоятимиз спортчилари ҳам иштирок этиб, делегациямиз ҳисобига 4 та олтин ва  2 та бронза медални тақдим этишди.

Ашхободда бўлиб ўтган V Осиё ўйинларининг биз учун яна бир муҳим жиҳати шу бўлдики, миллий курашимиз расман мусобақага киритилди. Натижада, энг кўп – 9 та олтин медални курашчиларимиз қўлга киритди. Уларнинг 4 нафари эса вилоятимиз полвонларидир. Жумладан, ғузорлик Шуҳрат Арслонов ҳамда Илҳом Жўраев, нишонлик Давлат Абраев ва шаҳрисабзлик Камол Расуловга гиламда тенг келадиган рақиб топилмади. Шунингдек, вилоятимиз вакилларидан бел олиш курашида Одилжон Суюнов, теннис бўйича баҳсларда эса Санжар Файзиев бронза медалига эга чиқишди.

Кураш бўйича халқаро тоифадаги ҳакамимиз Фарҳод Тошев ҳам мусобақада бир қанча муҳим баҳсларни бошқариб бориб, ўз тажрибасини янада оширди.

Лобар КАРИМОВА