24 октябрь сешанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИДА ТЕСТ СИНОВЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Таълим
Tipografiya

Абитуриент-2017

ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИДА ТЕСТ СИНОВЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳар йилгидек барча абитуриентлар ҳаяжон билан кутган кун - 1 август санасида бутун республикамиздаги олийгоҳларда бўлгани каби вилоятимиздаги 3 олий ўқув юртида ҳам тест синовлари ўтказилди.

Ҳисоб-китобларга қараганда, жорий йилда вилоятимиздаги олий ўқув юртларига жами 54 минг 600 нафардан ортиқ йигит-қиз ҳужжат топширган. Қабул квотаси эса 3 минг 470 ўринга мўлжалланган: давлат гранти асосида 1045 киши, тўлов-контракт асосида эса 2 минг 425 киши ўқишга қабул қилинади.

- Бу йил Қарши давлат университетига жами 29 минг 529 нафар абитуриент ҳужжат топширди, - дейди мазкур даргоҳ қабул комиссияси масъул котиби Шаҳобиддин Нуриддинов. - Шулардан фақат 1400 нафар абитуриентгагина университетимиз талабаси бўлиш насиб этади. Ҳар бир ўрин учун ўртача 21 киши курашишига тўғри келди.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтига 22 минг 330 киши ҳужжат топширган. Қабул квотаси эса 1800 тани ташкил этади. Ушбу ўқув муассасасида бир ўринга ўртача 12 нафардан ортиқ абитуриент даъвогарлик қилди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида бу йилги қабул квотаси 270 ўриндан иборат қилиб белгиланган бўлиб, мазкур ўринларни банд қилиш истагида бўлганлар сони 2 минг 758 нафарни кўрсатди. Бир ўрин учун 10 нафардан зиёд абитуриент кураш олиб борди.

Ким талабалар сафига қўшилади, ким олий ўқув юртига кириш учун яна бир муддат тайёрланиши кераклиги тез орада тест натижалари эълон қилингач маълум бўлади.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Суратларда: олий ўқув юртларида ўтказилган тест синовларидан лавҳалар (ЎзА).