14 декабрь пайшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ҲАЁТ ДАРЁГА ЎХШАЙДИ: ГОҲ СОКИН, ГОҲ МАВЖЛИ...

Таълим
Tipografiya

Устоз ҳикматлари

ҲАЁТ ДАРЁГА ЎХШАЙДИ: ГОҲ СОКИН,  ГОҲ МАВЖЛИ...

- Мен дарахтни яшнатиб тураман, - деди япроқлар.

- Мен унга ҳаёт бахш этаман, - деди илдизлар.

Тепада эса Қуёш кулиб турарди.

* * *

- Бошимга урганинг-урган, - зорланди мих.

- Сен шундай яралгансанки, урмасам, вазифангни бажармайсан, - деди болға.

* * *

Мулки оламда – табиатда ҳам, жамиятда ҳам математик мувозанат ҳукмрон. Математик мувозанат бузилган жойда муаммо келиб чиқади. Муаммо эса инсон ҳаёти ва руҳиятини емирувчи воситадир.

* * *

Ўзингиздан кичикларга меҳрибон бўлинг, намуна, ўрнак кўрсатинг. Ёши улуғларга эса хизматда бўлинг. Улардан ибрат олинг. Шунда сиз ҳаёт занжирининг мустаҳкам ҳалқаси бўлиб, ўз ўрнингизга эга бўласиз.

* * *

Кексаларни тўлиқ тушунмоқ учун уларнинг ёшига етмоқ керак.

Ёшларни тушунмоқ учун кексалар ўз ёшлигини кўз олдига келтириши лозим.

* * *

Ақл билан бойлик сувга ўхшайди. Керакли, муносиб жойга бошқарилса, гулистонга айланади, акс ҳолда ботқоқлик, чиркинлик пайдо бўлади.

* * *

Агар одамнинг ўзида ўзини тартибга солиб турувчи ички руҳий қувват ва билим етарли бўлмаса, одам одамни тартибга солиши қийин.

* * *

Жисму жоннинг оғриғи – бу вужуддаги вақтинчалик инқироз. Дил оғриғи инсонни зимдан емиради.

* * *

Ҳаётнинг ишлари қизиқ: қаҳ-қаҳ кулгидан кўз ёшга тўлади. Баъзан изтиробдан эзгулик яралади.

* * *

Ёлғончи деб аталадиган бу дунёда чин имон-эътиқод билан яшаш – мангу бахтдир.

* * *

Қиз болаларни – бўлажак оналарни асраш жамият келажагини асрашдир.

* * *

Ҳар қандай яхши қўшиқнинг оҳанги одамнинг юрак-томир уриши, нафас олиши, ҳаттоки қадам босиш ҳимоси билан мутаносиб бўлганда, жисм-жон роҳат топади.

* * *

Ҳаётни дарёга қиёслаш мумкин. У гоҳ сокин, гоҳ жўшқин, гоҳ тошқин, гоҳида мавжли бўлади.

Гулнора ЖОНҚОБИЛОВА, фахрий ўқитувчи