22 октябрь якшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

"УСТОЗЛИК МАҚОМИ - ЭНГ КАТТА УНВОН!"

Таълим
Tipografiya

1 октябрь- Ўқитувчи ва мураббийлар куни

 "УСТОЗЛИК МАҚОМИ - ЭНГ КАТТА УНВОН!"

- Чунки бу унвонни биздан билим, касб ўрганаётган ёшлар, уларнинг ота-оналари, халқ беради, - дейди Қарши санъат коллежи фортепьяно кафедраси мудири Гулноза Нурдавлатова. - Бундай номга мушарраф бўлиш эса осон эмас. Аввало, унга ҳар жиҳатдан муносиб бўлиш, ўзимиз таълим бераётган ёшларга ўрнак-намуна кўрсатишимиз талаб этилади. Ва энг муҳими, эртанги кун эгаларини билимли, кенг дунёқарашга эга комил шахслар қилиб тарбиялашимиз шарт.

Бугунги кунда бизнинг кафедрамизда малакали устоз-мураббийлар ёшларга мусиқа сирларини ўргатиб келишаяпти. Ўқувчиларимиз орасида республика ва халқаро танловларда муваффақиятли иштирок этиб келаётганлари кўпчилик. Ўтган йили Мафтуна Усмонова, Мадина Ҳақбердиева "Шодлик наволари" республика танловида юқори ўринларга сазовор бўлишган бўлса, Муниса Давронова Қозон шаҳрида ўтказилган халқаро танловда ғолиб бўлиб қайтди. Бу каби ютуқлар бизни янада ғайрат-шижоат билан ишлашга ундайди.

* * *

Суратда: Гулноза Нурдавлатова ўқувчиси Муниса Давронова билан машғулот чоғида.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.