14 декабрь пайшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

РАВШАН НИГОҲДА - МУНАВВАР ОЛАМ

Тиббиёт
Tipografiya

Тадбир

РАВШАН НИГОҲДА - МУНАВВАР ОЛАМ

"Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия маркази" АЖ ва республика тасарруфидаги офтальмология клиникаларининг бир гуруҳ тажрибали мутахассислари вилоят кўз касалликлари шифохонасида бўлишиб, мазкур  муассаса иш фаолияти билан яқиндан танишдилар. Маҳорат дарслари ташкил этилиб, маҳаллий шифокорларга даволашнинг замонавий усуллари, аҳамияти ҳақида тушунчалар берилди.

- Маълумки, кўздек нозик аъзо билан боғлиқ жарроҳлик амалиётларини муваффақиятли адо этиш шифокордан жуда катта маҳорат талаб қилади, - дейди вилоят кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори Баҳриддин Эшдавлатов. - Бугунги тадбир  дунёни бор рангларида кўриш умидида бўлган кўплаб кишиларни улкан бахтга муяссар этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Шу мақсад рўёбига қаратилган маҳорат дарслари шифокорларимизнинг кейинги фаолиятида  асқатиши шубҳасиз.

Тадбир доирасида, шунингдек, пойтахтдан келган мутахассислар томонидан 20 нафарга яқин беморнинг кўзи операция қилинди, 40 нафардан ортиқ кишининг кўзи махсус аппаратлар ёрдамида текширувдан ўтказилиб, уларни даволаш бўйича зарур тавсиялар берилди.

М.ТЎЛАГАНОВ