22 октябрь якшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

12 ДАВЛАТ ТИББИЁТ МУАССАСАСИ ХУСУСИЙЛАШТИРИЛАДИ

Тиббиёт
Tipografiya

Соғлиқни сақлаш

12 ДАВЛАТ ТИББИЁТ МУАССАСАСИ ХУСУСИЙЛАШТИРИЛАДИ

Келгусида хусусийлаштириш мақсадида вилоятимизда фаолият кўрсатаётган 12 та давлат тиббиёт ташкилотининг давлат активлари савдоларда сотилиши йўлга қўйилади. Муҳим жиҳати, мазкур муассасаларнинг фаолият тури 10 йил мобайнида сақлаб қолинади. Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 29 сентябрдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантириш мақсадида давлат активларини сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида сўз боради. Эътиборлиси, бу ишлар Президентимизнинг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилмоқда. Бундан хусусий тиббиёт ташкилотлари фаолиятини рағбатлантириш, самарасиз фаолият юритаётган давлат тиббиёт ташкилотларини хусусийлаштириш, хусусий тиббий хизматлар секторини кенгайтириш мақсади кўзланган.

Қарорга мувофиқ, бугунги кунда самарасиз иш олиб бораётган давлат тиббиёт ташкилотларининг давлат активларини хусусийлаштириш тартибида, хусусий тиббий хизматлар улушини янада кўпайтириш учун тадбиркорлик субъектларига сотиш кўзда тутилмоқда. Савдо шартларига кўра, қатнашчиларнинг таклифлари бир хил бўлган ҳолларда давлат активлари хусусийлаштириш тартибида сотилаётган давлат тиббиёт ташкилоти меҳнат жамоасининг аъзоси бўлган савдо иштирокчисига афзаллик, яъни устунлик берилиши таъкидланади.

Келгусида давлат тиббиёт ташкилоти негизида барпо этиладиган, замонавий тиббиёт хизматлари кўрсатувчи хусусий муассасада мавжуд иш жойлари сақлаб қолиниши лозим бўлади.

Қарорда келтирилган иловага кўра, вилоятимиздаги хусусийлаштириладиган давлат тиббиёт ташкилотининг 2 таси Шаҳрисабз туманида жойлашган. Ушбу ҳудуддаги 2-вилоят офтальмология шифохонаси, Шаҳрисабз туман 1-стоматология поликлиникасининг давлат активлари тадбиркорларга сотилади. Шунингдек, Қарши шаҳридаги вилоят тиббий ташхис маркази, Қамаши туманидаги вилоят физиотерапия шифохонаси ҳамда Касби, Китоб, Қамаши, Чироқчи, Қарши, Косон ва Яккабоғ туманлари стоматология поликлиникалари хусусий сектор вакиллари қўлига ўтади. Уларда ҳозирги фаолият туридан келиб чиқиб, замонавий тиббий хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.

М.ШУҲРАТОВ