19 ноябрь якшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ЖАННАТ МЕВАСИ

Тиббиёт
Tipografiya

Табиат дорихонаси

ЖАННАТ МЕВАСИ

Бу мевани бежиз “жаннат меваси” деб аташмайди. Чунки анжир жуда кўп хусусиятларга эга бўлиб, қадимдан турли касалликларни даволашда наф берган. У томоқ қирилишига фойда қилади ҳамда кўкрак ва ўпка йўлларини юмшатади. Унинг шарбати она сутини кўпайтиради.

Шунингдек, табиблар жигар, талоқ, ўпка яллиғланиши ва бошқа касалликларни ҳам ушбу мева ёрдамида даволашган. Анжир меваси ва қоқисидан тайёрланадиган дамлама йўтални бартараф этиб, балғам кўчишига ёрдам берса, шарбати билан асал омихтаси кўз яллиғланишида фойдалидир. Бодомча безлари яллиғланганда меванинг дамламаси билан ғарғара қилинса, томоқ оғриғида ижобий натижа беради.

Ибн Сино балғам кўчириш учун анжир мевасини истеъмол қилишни, йўтални қолдириш учун эса мевани сутда қайнатиб ичишни тавсия этган. Бу шифобахш мева танимизни қувватлантириб, баъзи тери касалликларини, яраларни тузатиш хусусиятига ҳам эга. Анжирнинг хоми, шунингдек, барги сўгалнинг ҳар хил турларига, доғларга суртилади. Етилган анжир меваси киши рангини тиниқлаштиради ҳамда чипқонни пиширади. Бундан ташқари, уни қулоқ ости шишларига қўйиб боғланса ҳам фойда бўлади. Ҳўл анжир майдаланган бодом билан ейилса, ҳазм органларига юмшатувчи таъсир ўтказади.

ТОҒ ТАБИБИ

Дўлана - айни кузда пишиб етиладиган, дармондориларга бой ўсимлик. Мевалари турига қараб, қизил, сариқ ва қора рангли бўлади. Дўлана барглари, гуллари, меваси шифобахш хусусиятга эга. Айниқса, мевасидан саломатлик учун фойдали ичимликлар, шунингдек, пюре, қиём, компот ва конфетлар тайёрлашда фойдаланилади.

Халқ табобатида дўланадан тайёрланган компот ёки дамлама силла қуриганда, толиққанда, ҳорғинликда, уйқусизликда, юрак атрофида оғриқ пайдо бўлганида даво сифатида тавсия этилади. Замонавий тиббиётда эса бу меванинг спиртли ачитқиси ва мағзини шифокорлар қон томирлари неврози, юрак фаолиятининг бузилиши, юқумли касалликларга чалинганда юракнинг қувватсизланиши, танглай муртаклари яллиғланиши каби хасталиклар билан оғриган беморларга буюришади.

Шунингдек, дўлана юрак мушакларининг қисқаришини яхшилайди,  безовталанишини йўқотади, қон таркибидаги холестеринни камайтиради. Модда алмашинуви бузилган ва қанд касаллигига чалинган кишиларга, ошқозоности бези шамоллаган беморларга қизил дўлана гули ва мевасидан тайёрланган дамлама ва чойлар ичиш тавсия этилади.

Манбалар асосида СОЖИДА тайёрлади.