19 ноябрь якшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

БИЗДА ЕТИШТИРИЛГАНИНИНГ ЎХШАШИ ЙЎҚ

Қишлоқ хўжалиги
Tipografiya

Боғдорчилик

БИЗДА ЕТИШТИРИЛГАНИНИНГ ЎХШАШИ ЙЎҚ

Кейинги йилларда мамлакатимизда мевали боғлар майдонини кенгайтириш, узумзорлар ташкил этишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу эса ўз навбатида мевани қайта ишлашни ривожлантириш ҳамда экспортни жадал йўлга қўйишда муҳим омил бўлаяпти.

Яккабоғ туманидаги “Авлиёқулов Элбек” фермер хўжалиги боғдорчиликка ихтисослашган. 16 гектар ерда токзор ташкил этилиб, қора кишмиш, тоифи сингари узум етиштирилаётган бўлса, яна 4 гектар майдон олмазор ва қаролизорга айлантирилган.

- Олманинг ўзидан шу йил 20 тоннача ҳосил олдик, - дейди хўжалик раҳбари Маҳмуд Авлиёқулов. – Бир қисмини туманимиздаги совутиш камерасида сақлаяпмиз, бир қисми бозорга чиқди. Узумнинг винобоп навлари эса қайта ишлаш    корхоналарига шартнома асосида етказиб берилаяпти.

Боғ майдонини янада кенгайтириш, дарахтлар турини кўпайтиришни мақсад қилганмиз. Ўзимиз етиштирган сархил меваларга ўхшаши ҳеч қаерда йўқ. Ва бу жиҳат чет эллик ҳамкорларнинг эътиборига тушаётгани биз боғбонларнинг энг катта ютуғи, деб ўйлайман.

М.ЖЎРАЕВ

Суратларда: фермер хўжалиги фаолиятидан лавҳалар.

С.НАРЗИЕВ олган суратлар.